Ўзбекистон

Ўзбекистонга Россиядан газ етказиб бериш уч баравар оширилади

Россия газининг ташиш ҳажмини 2024 йилда 3,8 миллиард куб метрга ошириш белгиланмоқда.

Ўзбекистонга Россиядан газ етказиб бериш уч баравар оширилади

 

Ўзбекистонга 2024 йилда Қозоғистон орқали Россия газини етказиб бериш ҳажми 2023 йилга нисбатан қарийб уч баробар ортади.

 

"Газпром" ва Қозоғистон ҳукумати ўртасида имзоланган стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида Россия газининг Ўзбекистонга йиллик ташиш ҳажмини 2023 йилдаги 1,28 миллиард куб метрдан 2024 йилда 3,8 миллиард куб метрга ошириш белгиланди, — дейилади хабарларда.

 

2023 йил 7 октябрдан Ўзбекистон Қозоғистон ҳудуди орқали “Марказий Осиё — Марказ” газ қувурида Россиядан газ импортини бошлаган эди. UzGasTrade ва “Газпром экспорт” МЧЖ ўртасидаги икки йиллик шартномага кўра, кунига 9 миллион куб метр ёки йилига қарийб 2,8 миллиард куб метр газ етказиб бериш кўзда тутилган.

 

Ўзбекистон ҳукуматининг “2024 йил I чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2024—2030 йилларда магистраль газ қувурларини модернизация қилиш дастури биринчи босқичида 500 миллион доллар ажратиш режалаштирилган. Шу орқали табиий газ қабул қилишни кунига 32 миллион куб метргача ошириш кўзда тутилган.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"