Си Цзиньпин Байден билан телефонлашди
Улар Украина масаласини муҳокама қилишган.

Хитой раҳбари Си Цзиньпин АҚШ президенти Жо Байден билан телефон суҳбатида Украина инқирозини муҳокама қилди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар бермоқда.
“Икки давлат раҳбарлари Украина инқирози ва Корея яриморолидаги вазият юзасидан фикр алмашди”, — дейилади телеканал хабарида.
Мамлакат етакчиларининг телефон мулоқоти самимий ва конструктив руҳда ўтган. Бироқ уларнинг Украина инқирози мавзусида айнан нима дегани ҳақида батафсил маълумот берилмаган.







