Ўзбекистон

“Янги Ўзбекистоннинг биринчи замини - ўқитувчилар”

Президент Юнусободдаги 5-мактабга борди.

“Янги Ўзбекистоннинг биринчи замини - ўқитувчилар”

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 5-умумтаълим мактабида бўлди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида таълим тизими ислоҳотлари энг биринчи вазифа этиб белгиланган. Бу борадаги муҳим масалалардан бири - ўқувчи ўринларини кўпайтириш.

 

Давлат раҳбари янги муассасалар барпо этиш билан бирга, мавжуд мактабларнинг ўзига қўшимча қават ёки ёнидан бино қуриш мақсадга мувофиқлигини айтган эди.

 

Мазкур 5-мактаб илгари 960 ўринли эди. Лекин ўқувчилар сони 2 мингдан ошарди. Шу боис ўтган йили реконструкция қилиниб, қўшимча бинолар қурилди. Натижада 1 минг 700 та қўшимча ўрин пайдо бўлди.

 

Мактабда 65 та ўқув, 12 та чет тили ва 5 та компьютер хонасида замонавий шароитлар яратилди. Ўқувчиларни аниқ фанлар, муҳандислик ва технологияларга қизиқтирувчи STEM-лаборатория ва спорт зали зарур анжомлар билан таъминланди, коворкинг ва рекреация ҳудуди ташкил этилди. Мактаб кутубхонасида 5 минг 800 дан ортиқ илмий ва бадиий адабиётлар бор.

 

Бугун мактабда 2 минг 600 нафарга яқин ўқувчи таълим олмоқда. Ўтган йили 165 нафар битирувчидан 163 нафари олий таълимга ўқишга кирган.

 

Ўғил-қизларни ёшлигиданоқ касбга йўналтиришга катта аҳамият қаратилмоқда. 5-мактабда ҳам юқори синф ўқувчилари тикувчилик, пазандачилик, ёғоч ва металлга ишлов бериш кўникмаларини ўрганяпти. 

 

 Президент ушбу тўгараклардаги шароитларни кўздан кечирди. 

 

Тошкент шаҳри директорлар кенгаши аъзолари билан суҳбатда ўқитувчилар меҳнати ва ҳурмати ҳақида сўз борди.

 

- Шундай вақтлар бўлдики, педагогликка эътибор сусайиб кетди. Ҳозир бу шарафли касбнинг нуфузини тиклаш, уларни моддий рағбатлантиришга ҳаракат қиляпмиз. Янги Тошкент шаҳри қурилишини ҳам Педагогика университети биносига пойдевор қўйишдан бошламоқчимиз. Чунки янги Ўзбекистоннинг биринчи замини - ўқитувчилар. Шунинг учун улар доим ўз устида ишлаши, билим ва услубларини ривожлантириб бориши керак, - деди давлат раҳбари.

 

Мактабнинг янги имкониятларидан тўла фойдаланиш, таълим сифатини Президент мактабларига яқинлаштирган тарзда ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Янги Ўзбекистоннинг биринчи замини - ўқитувчилар” | Zamon.uz