Жанубий Кореяда iPhone ишлатиш тақиқланиши мумкин
Айни пайтда ушбу масала кўриб чиқилмоқда.

Жанубий Корея ҳарбий қўмондонлиги махфий маълумотлар сизиб чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида мамлакатдаги барча ҳарбий муассасаларда iPhoneʼлардан фойдаланишни тақиқламоқчи. Мазкур чора жорий йилнинг 1 июнидан кучга кириши мумкин.
Ҳарбий доиралардаги манбаларга кўра, тақиқ фақат Apple маҳсулотларига тегишли бўлади. Шу билан бирга, Android операцион тизимига асосланган қурилмалар, жумладан Кореянинг Samsung гаджетлари чекловлардан таъсирланмайди. Бунга Андроид қурилмалари миллий хавфсизлик талабларига жавоб бериш учун зарур бўлган тизим функцияларини янада мослашувчан конфигурацияга имкон бергани сабаб бўлиши мумкин.
Таклиф этилаётган чора-тадбирлар доирасида ҳарбий идора барча турдаги ақлли соатлар ва тақиладиган қурилмалардан фойдаланишни тақиқлашни кенгайтириш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда. Агар тақиқ барча бўлинмаларга татбиқ этилса, бу 500 мингга яқин ҳарбий хизматчиларга таъсир қилади.







