Ўзбекистон

Кўчада ўз фарзандини дўппослаган ота қамалди

Бугун унинг иши судда кўриб чиқилган.

Кўчада ўз фарзандини дўппослаган ота қамалди

Ижтимоий тармоқда ўзи билан яшашни истамаган фарзандини ураётган отанинг видеоси тарқалганди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

 

Аниқланишича, 2024 йилнинг 23 март куни Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган Э. Я. Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги тоғасига тегишли қурилиш моллари дўконида бўлган вақтида отаси М. Х. келиб, Э. Я. ни ўзи билан олиб кетишини айтган. Бола у билан кетишни хоҳламаслигини, отаси билан онасининг ўзаро жанжаллари сабаб улар билан бирга яшамаслигини маълум қилганида, отаси зўрлик ишлатиб олиб кетмоқчи бўлган.

 

Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.

 

Ўрганиш давомида аниқланишича, бу оилада эр ва хотин ўртасида ўзаро келишмовчилик ҳолатлари мунтазам равишда кузатилганлиги сабабли жорий йилнинг 2 февраль куни Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ томонидан М. Х. нинг тазйиқ ҳаракатларини чеклаш мақсадида унинг турмуш ўртоғи С. М. га ҳимоя ордери берилган.

 

Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, маъмурий иш қўзғатилиб, материаллар қонуний ҳал этилиши учун Жиноят ишлари бўйича судига юборилган.

 

2024 йилнинг 27 апрель куни М. Х. суд томонидан МЖтКнинг 183 (Майда безорилик) ва 185 (2) моддалари (Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) бўйича айбдор деб топилиб, унга 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

 

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

custom img

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда

Омон воситачилигида Хурмуз бўғозида денгиз қатновини тартибга солиш бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди. Бу қарор минтақадаги кескинлик ва жаҳон энергетика бозоридаги хавотирларни яна кучайтирди.

custom img

Аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолдирилди: 151 нафар мансабдор ишдан бўшатилди

Бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида мурожаатлар билан ишлашда энг кўп камчилик аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"