Хонанда Жасурбек Жабборов оғир дардга чалинди
У Ҳиндистонда операция қилинади.

«Азизим» номли дуэт тарона билан кўпчиликка таниш бўлган қўшиқчи Жасурбек Жабборов паркинсон касаллигидан азият чекмоқда.
Бу ҳақда унинг ҳамкасбларидан бири инстаграм орқали маълум қилиб, хонанда Ҳиндистонда операция қилинишини ва унга 40 минг доллар кераклигини айтиб, обуначиларидан ёрдам сўраган.
Маълумот учун, паркинсон касаллиги марказий нерв системасининг сурункали касаллиги бўлиб, у титроқ фалажи деб ҳам аталади. паркинсон касаллигида мускуллар таранглашади, юз ҳаракатсиз бўлиб, қотиб қолади, бемор майда қадам ташлаб юради, ҳаракатлари чекланади, ҳатто кийиниш, тугмаларни қадашда қийналади.







