Ўзбекистон

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

Президентга рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича ахборот берилди.

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёевга рақамли технологияларни ривожлантириш, бу соҳада ёшларни ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.

 

Давлат раҳбари бу ҳақда ўтган йили 20 декабрь куни Рақамли технологиялар вазирлигига ташрифи чоғида топшириқ берган эди.

 

Сўнгги йилларда бу соҳа жуда тез ривожланиб, мутахассислар ва хизматлар кўпайиб бормоқда. Хусусан, 2017 йилда юртимизда IT компаниялар сони 147 та бўлган бўлса, бугунги кунда 2 мингга яқинлашди. Уларда 30 минг ходим юқори даромадли иш билан банд. 70 мингдан зиёд ёшлар IT билан мустақил шуғулланяпти.

 

Жорий йилнинг ўтган тўрт ойида соҳадаги хизматлар ҳажми 20 фоиз ўсди, 200 миллион долларлик экспорт қилинди, 5 мингта иш ўрни яратилди.

 

Лекин, ҳудудлар кесимида қараганда, IT хизматлари ва экспортининг асосий улуши Тошкент шаҳрига тўғри келади. Мутахассисларнинг 80 фоизи шу ерда яшайди.

 

Шу боис, бу соҳани чекка ҳудудларда ҳам ривожлантириш мақсадида, IT-шаҳарчалар ташкил этиш режалаштирилган.

 

Лойиҳага кўра, бундай масканлар дастлаб 15 та ҳудудда – Чимбой, Ғиждувон, Зомин, Шароф Рашидов, Фориш, Хатирчи, Поп, Шаҳрисабз, Қўшработ, Сариосиё, Сирдарё, Паркент, Тошлоқ ва Тупроққалъа туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида ташкил қилинади. Уларда йилига 10 мингга яқин ёшлар IT, чет тили ва бошқа замонавий касблар бўйича бепул ўқитилади.

 

Президент шаҳарчалар ёшлар учун қулай жойда бўлиши, уларда юқори малакали мутахассислар дарс бериши зарурлигини таъкидлади. 

 

– Шиддат билан ўзгараётган даврда ҳамма соҳага ахборот технологияларини биладиган кадрлар керак. Бу соҳада хизматлар учун ҳам, экспорт учун ҳам энг асосий ресурс бу – малакали мутахассислар. IT-шаҳарчалар бу йўлда ёшларга қанот бўладиган, замонавий касбларга ўргатадиган тизим бўлиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Ривожланган давлатларда IT саноатни ривожлантиришда стартапларни қўллаб-қувватлашдан кенг фойдаланилади. Юртимизда ҳам бундай лойиҳалар бўйича танловлар ўтказиб келинмоқда. Лекин  бу борада шаффофликни ошириш, лойиҳаларга натижадорлик асосида грант ажратиш зарурати мавжуд.

 

Шунинг учун IT таълим ва дастурий маҳсулот йўналишидаги лойиҳалар бўйича 1 миллиард сўмгача бўлган стартаплар танловини IT-парк орқали ўтказиш таклиф этилмоқда.

 

Давлат раҳбари бу танловда ҳам, худди “President Tech Award”даги каби, нуфузли халқаро компаниялар томонидан баҳолашни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

 

Сунъий интеллект дастурларини яратиш ва қўллаш бўйича ҳам муваффақиятли иш олиб борилмоқда. Жумладан, биометрик идентификациялаш учун “My ID” тизими ривожлантирилди. Бугунги кунда 28 та банк ва 5 та давлат ташкилоти мазкур тизимга уланди. У орқали 8 миллион 200 мингдан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтди.

 

“Muxlisa” номли ўзбек тилидаги овозли ёрдамчи ишлаб чиқилмоқда. Ушбу ишланмани турли замонавий техника воситаларига ўрнатиш мўлжалланган.

 

Рақамли технологиялар соҳасини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида сунъий интеллект ва космик фаолиятга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш вазифаси қўйилди.

 

Шунингдек, тақдимотда Ягона коммунал хизматлар платформасини жорий этиш бўйича ҳам ахборот берилди. Бу онлайн платформа орқали истеъмолчилар 8 та коммунал ташкилот хизматлари учун тўловларни амалга ошириши мумкин бўлади. Унда 14 тадан ортиқ идоралар маълумотларини бир нуқтада жамлаш ҳамда автоматлаштирилган равишда тақсимлаш имконияти пайдо бўлади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги йирик қурилиш объектларини кўздан кечирди

Президент ташриф давомида Миллий педагогика университети кампуси, Миллий кутубхона, "Янги Ўзбекистон" университети ва замонавий футбол стадиони қурилиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

custom img

Ўзбекистонда aвгуст қуруқ ва иссиқ бошланади, ой охирида салқин тушиши кутилмоқда

Ойнинг дастлабки кунларида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши, ой охирига бориб эса 25–30 даражагача пасайиши кутилмоқда.

custom img

Суюлтирилган газ етказиб беришга хусусий сектор жалб этилади

Тизим дастлаб Андижон вилоятида жорий этилади.

custom img

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари 8 йилга қамалди

У ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ҳокимият ҳаракатсизлигида айбдор деб топилган.

custom img

“Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари ишдан олинди

Янги энергетика вазири, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг янги раҳбари ҳамда Энергия инспекциясининг янги бошлиғи бугундан бошлаб мутлақо янгича иш услубини йўлга қўйиши лозимлиги таъкидланди.

custom img

“Энергетикадаги муаммо маблағда эмас, тизимни бошқаришда” —Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари июнь–июль ойларида 4 мингга яқин авария содир бўлгани оқибатида аҳоли ва тадбиркорлар 8–10 соатгача электрсиз қолганини қайд этди.

custom img

Тошкентда солиқ қарзи сабаб қарздорнинг машинаси хатланди

Шундан сўнг қарздор корхона солиқ қарзини тўлашга мажбур бўлган.

custom img

Қўқонда кредитини тўламаган аёл машинаси хатлангач, қарзларини бир кунда тўлиқ бартараф этди

Маълум бўлишича, унинг банкдан 317 млн кредити бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"