Спорт

Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қололмади

"Интер Маями" 23-ўриндаги жамоага имкониятни бой бериб қўйди.

Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қололмади

Кеча МЛСнинг навбатдаги тур ўйини якунланди. Унда “Интер Маями” “Атланта Юнайтед”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

 

44-дақиқада грузиялик ярим ҳимоячи Саба Лобжанидзе учрашувда ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида яна ўша грузин футболчиси дубл қайд этди. Орадан 3 дақиқа ўтиб мезбонларнинг аргентиналик ҳужумчиси Лионел Месси испаниялик ярим ҳимоячи Серхио Бускетснинг узатмасидан сўнг ҳисобни қисқартирди. Бироқ, 73-дақиқада меҳмонларнинг сенегаллик ҳужумчиси Жамол Тиаре “Интер Маями” дарвозасига учинчи голни уриб, ўйинга нуқта қўйди.

 

Юлдузли футболчилар Хорди Алба ва Луис Суарес асосий таркибда майдонга тушган бўлишига қарамай жамоасига ёрдам бера олмади. МЛС турнир жадвалида “Интер Маями” 34 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Атланта Юнайтед" эса 16 очко билан турнир жадвалида 23-ўринда бормоқда.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"