Cаломатлик

Велосипедда юриш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?

Бу бўйича мутахассис маълумот берди.

Велосипедда юриш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?

Велосипедда сайр қилишнинг инсон соғлигига фойдаси бисёр. Бу машғулот нафақат қадди-қоматнинг тўғри шаклланиши, балки тананинг умумий саломатлигига ҳам ижобий таъсир этади.

 

Қуйида велосипедда ҳаракатланишнинг асосий фойдалари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

 

1. Юрак-қон томир тизими учун фойдаси. Бу машғулот юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Хусусан, юрак уриши ва қон босимини меъёрлаштириб, оғир юрак хасталиклари хавфини сезиларли даражада камайтиради.

 

2. Мушакларни мустаҳкамлайди. Велосипед учиш бўғим ва мушакларни мустаҳкамлайди. Боиси бу пайтда танадаги барча мушаклар фаол ҳаракатланиб, тонусда бўлади. Натижада, умумий жисмоний куч ва чидамлилик ортади.

 

3. Овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Педални айлантириш метаболизмни тезлаштириб, иштаҳани очади. Мазкур ҳолат организмда моддалар алмашинуви яхшиланганини билдиради. Шунингдек, метаболизмнинг тезлашиши таомнинг тез ҳазм бўлиши ва организмда ёғ тўпланмаслигига олиб келади. Бу, ўз навбатида, ортиқча вазнни йўқотишга замин яратади.

 

4. Варикознинг олдини олади. Варикозга мойиллиги бор одамлар учун педаллар жуда фойдали. Ушбу машғулот пайтида қон турғунликсиз томирлар орқали фаол айлана бошлайди. Натижада, варикознинг олди олинади.

 

5. Таянч-ҳаракатланиш тизими учун фойдаси. Велосипед учиш суяклар мустаҳкамлигини ошириб, артрит каби касалликларга чалиниш хавфи сезиларли даражада камаяди.

 

6. Уйқуни яхшилайди. Ушбу жисмоний фаоллик уйқу сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Унинг ёрдамида осон уйқуга кетиш ва уйқу давомида яхши дам олиш мумкин. Шунингдек, доимий педал айлантириш организмда эндорфин гормонларини ишлаб чиқаришга кўмаклашади. Бу эса кайфиятни кўтариб, стресс, депрессия ва хавотирни камайтиришга ёрдам беради.

 

7. Иммунитетни мустаҳкамлайди. Бўш вақтини мунтазам равишда велосипедда ўтказадиган инсонлар тананинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини сезиларли даражада оширади. Бу билан велосипедчилар мавсумий вирусли касалликлардан камроқ азоб чекишади.

8. Қон айланишини яхшилайди. Велосаёҳат қилишни канда қилмайдиганларда қон айланиши яхшиланиб, терининг ҳолати ижобий томонга ўзгаради. Сабаби, тоза ҳавода жисмоний ҳаракат сабаб қон циркуляцияси, ҳужайраларнинг кислород ва бошқа озиқ моддалар билан таъминланиши яхшиланади. Бунда токсинлар камайиб, коллоген миқдори кўпаяди ва терининг эрта қаришининг олди олинади. Натижада, тери тиниқ ва соғлом кўринади.

 

Бир сўз билан айтганда, ҳар куни велосипедда сайр қилишни одатга айлантириш орқали соғлом ва фаол ҳаёт тарзига эришиш мумкин.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"