Ўзбекистон

Ногиронликни белгилаш тизими такомиллаштирилади

Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Ногиронликни белгилаш тизими такомиллаштирилади

Кеча, 16 июль куни “Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.

 

Унга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич эксперимент тариқасида, 2025 йил 1 сентябргача республиканинг қолган ҳудудларида ногиронликни белгилаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

 

— фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади;

 

— тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИЭК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилади;

 

— “Инсон” марказлари ходимлари томонидан 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари 2025 йил 1 сентябргача ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмайди;

 

— шахс соғлиғининг ҳолатига кўра “Инсон” марказларига бориш имконига эга бўлмаганда соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади;

 

— 2024 йил 1 октябрдан ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади.

custom img

Сурхондарёда вояга етмаган қизни зўрлаган собиқ ИИБ ходими 15 йилга қамалди

Шунингдек, унга икки йил давомида ички ишлар органларида ишлаш тақиқи қўйилди.

custom img

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов лавозимидан озод этилди

Президент фармони билан Шерзод Ходжаев энергетика вазири этиб тайинланди.

custom img

Ўзбекистонда 6 ойда қарийб 25 мингта никоҳ бекор қилинди

Мамлакатда ярим йилда 92 мингдан ортиқ никоҳ тузилган.

custom img

Тиббиёт ходимлари фарзандлари контрактининг 30 фоизигача субсидия ажратилади

Камида 15 йил ишлаган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ушбу субсидиядан фойдаланиши мумкин.

custom img

Самарқандда бир йигитни уч киши калтаклади

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Екатеринбург аэропортидаги чекловлар туфайли Наманган рейси жадвали янгиланди

Айрим рейслар Челябинск захира аэропортига йўналтирилди ва қатновлар жадвали вақтинча ўзгартирилди.

custom img

Ўзбекистонда олти ойда қарийб 2,3 мингта ЙТҲ қайд этилди

Энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳрида, энг кам ҳолат эса Бухоро вилоятида содир бўган.

custom img

Сурхондарёдаги далада 4 кило “гашиш” топилди

Шунингдек, Жиззахда фуқаронинг ёнидаги хўжалик қопидан қарийб 5 кг каннабис ўсимлиги аниқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"