Cаломатлик

Остеопороз хавфини оддий усулда аниқлаш йўли топилди

Бу бўйича янги тадқиқот олиб борилди.

Остеопороз хавфини оддий усулда аниқлаш йўли топилди

Қирқ-эллик ёшдан сўнг инсон суяклари мўртлашиши жараёни кучаяди. Остеопороз деб аталувчи бу касаллик кўпинча организмда кальций ионларининг суякларга яхши сингмаслиги оқибатида юзага келади.

 

Ушбу дарддан, биринчи навбатда, умуртқа поғонаси суяклари азият чекади. Яъни уларнинг зичлиги камайиб, баъзан синиши кузатилади. Камҳаракатлик остеопорозни янада кучайтириб, ногиронликка олиб бориши мумкин.

 

Шу маънода, бу патологияга барвақт ташхис қўйиш ва муолажаларни эрта босқичда бошлаш самарали. Аммо касаллик ривожланиш хавфини аввалдан прогноз қилиш бирмунча мураккаб жараён.

 

Швециянинг Стокгольм шаҳрида бўлиб ўтган Европа эндокринология конгрессида бу борада янги диагностика усули тақдим этилди.

 

Қайд этилишича, мазкур ташхис усули жуда оддий. Бунинг учун қўлнинг тери ости ёғидан намуна олинади ва текширилади. Шу тариқа 50 ёшдан ошган кишиларда остеопороз ривожланиш хавфи эрта босқичда аниқланади.

 

Тадқиқотга 115 нафар иштирокчи жалб этилиб, уларнинг таҳлил намуналари ўрганилди.

 

Якунда, тана массаси индексидан қатъи назар, қўл териси остидаги ортиқча ёғ даражаси юқори кишиларнинг умуртқа поғонаси суяклари нисбатан мўрт бўлиши аниқланди.

 

Келгусида ушбу ташхис усули тиббий амалиётда кенг қўлланилиши мумкин.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.