Ўзбекистон

Тошкент мозаикалари нуфузли халқаро фестивалда ғолиб бўлди

Ҳозирда улар Ўзбекистон маданий мероси рўйхатига киритилди.

Тошкент мозаикалари нуфузли халқаро фестивалда ғолиб бўлди

Тошкентдаги маданий бойликларни — мозаикаларни уларни ёпиб турган реклама баннерларидан озод қилиш билан таништирувчи “Mosaicvertising” лойиҳаси халқаро эътирофга сазовор бўлди. 

 

Сентябрь ойи ўрталарида Батуми шаҳрида (Грузия) бўлиб ўтган AdBlackSea халқаро ижод фестивалида Тошкент мозаикалари ҳақидаги лойиҳа Гран-прини қўлга киритди. Шунингдек, у Медиа номинациясининг Use Of Print And Outdoor бўлимида “олтин” мукофотга сазовор бўлди.

 

Бундан ташқари, Қозоғистондаги нуфузли фестивалда Тошкент мозаикалари ҳақидаги лойиҳа учта олтин ва учта бронза мукофотини қўлга киритди.

 

Олмаотада 21-22 сентябрь кунлари ўтказилган Жолборс 2024 ўн учинчи халқаро реклама фестивалида Тошкент ролиги учта “олтин” мукофотни: PR campaign, ESG projects va Reputation & behavioral communication номинацияларида ҳамда учта “бронза” мукофотни: Media campaign, PRINT & OUTDOOR va Brand Experience & Activation номинацияларида қўлга киритди.

 

Шундай қилиб, Тошкент мозаикалари мукофотлар сони бўйича фестиваль қаҳрамонига айланди. Лойиҳанинг барча совринларини унинг расмий саҳифасида кўриш мумкин.

 

Мукофотларнинг бундай “юлдуз ёмғири” мозаикаларни сақлаш ва оммалаштиришдан манфаатдор бўлган давлат ва хусусий ташкилотлар ҳамда жамоатчи шаҳар фаолларининг ҳамкорлиги натижасида юзага келди. Яъни, ҳамкорлик “ўйлаб топилган” эмас, балки шаҳар мозаикаларига бўлган умумий муҳаббат миссияси билан боғлиқ эди.

 

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Маданий мерос агентлиги ташаббуси билан мозаикалар Ўзбекистон маданий мероси рўйхатига киритилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан мозаикалар ҳақидаги сайт анимация ва кенгайтирилган реаллик мобил иловаси яратилди.

 

Тошкент мозаикаларини оммалаштириш ташаббускори, ишқибоз Фотима Абдураҳмонова мозаикаларнинг жойлашуви ва уларнинг муаллифлари ҳақида маълумот тўплади.

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан кейин никоҳ қилган ёш оилаларга имтиёзлар белгиланди

2027 йилдан бошлаб илк бор никоҳ қилган ва ҳар икки тараф 21 ёшдан ошган ёш оилаларга қўшимча имтиёзлар берилади.

custom img

Ўзбекистон миллий табиий мерос объектларига доир талаблар белгиланди

Қурилишлар фақат табиий ва экологик тоза материаллардан амалга оширилади, талаблар бузилган тақдирда ишлар тўхтатилади ва зарар қопланади.

custom img

Халқаро қидирувда бўлган икки ўзбекистонлик Туркияда ушланди

Йирик миқдордаги фирибгарликда гумонланаётган шахслар Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

custom img

Тошкентда 100 дан ортиқ дарахт ноқонуний кўчириб ўтказилгани аниқланди

Табиатга 881 миллион 268 минг сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.

custom img

Андижонда хонадонида қалбаки дори воситалари ишлаб чиқарган шахслар ушланди

Шунингдек, 163 хил турдаги 286 минг 676 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари мусодара қилинди.

custom img

Ўзбекистон Лесото билан дипломатик алоқа ўрнатди

Лесото қироллиги Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 166-мамлакат бўлди.

custom img

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган қонун қабул қилинди

Мазкур қонун билан Солиқ ва Фуқаролик кодекслари ҳамда 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

custom img

Ўзбекистонда сув танқислигининг олдини олиш бўйича 2026-йилги дастур тасдиқланди

Сувни тежайдиган ҳовузлар қуриш ва сув танқислигининг олдини олиш учун жами 120 миллиард сўм ажратилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"