Тирбандлик: барчанинг “жонига теккан” муаммога ечим борми?

Сиз-у биз деярли ҳар куни дуч келадиган, баъзида ўқиш ёки ишга кечикишимизга сабаб бўладиган бу муаммони қандай ҳал қилиш мумкин?

Тирбандлик: барчанинг “жонига теккан” муаммога ечим борми?

Тирбандлик — бу биргина Ўзбекистонни эмас, балки дунёнинг катта шаҳарларини ҳам бир неча йиллардан бери қийнаб келаётган жиддий муаммо. Бунга одатда автомобиллар сонининг ортиши, транспорт инфратузилмасининг етарли эмаслиги ва иш жойлари билан турар-жойларнинг жойлашуви ўртасидаги номутаносиблик сабаб бўлади. Шунингдек, шаҳарларда аҳоли сонининг йилдан-йилга ортиб бориши ҳам тирбандликларнинг асосий сабабларидан бири.

 

Пулли йўллар қурилса, "пропка" бўлмайдими?

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўллардаги тирбандликнинг олдини олиш мақсадида 14 мингга яқин пулли автотураргоҳ қурмоқчи.

 

Келгусида эса жами 84 мингта паркинг майдони ташкил этилишни ҳам режалаштирмоқда.

 

Пойтахт ҳокимининг янги қарорида Транспорт инфратузилмасини яхшилаш, Тирбандликларни камайтириш, Жамоат транспорти ва микромобилликнинг жозибадорлигини ошириш, Ҳайдовчилар ва пиёдалар учун қулайлик яратиш кўзда тутилган.

 

Маълумотларга кўра, тўхташ жойлари 10 йил муддатга э-аукцион орқали ижарага қўйилади.

 

Парковка нархлари ҳудудга қараб 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача бўлади.

 

Тўхтаб қолган "Автомобилсиз кун"

 

Ҳукумат топшириғига биноан, 2024 йил март ойидан бошлаб ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни (агар байрам кунига тўғри келса, пайшанба куни) Тошкент шаҳрида автомобиллар ҳаракатланишини (жамоат транспортлари, махсус ва шошилинч ёрдам хизматларидан ташқари) қисқартиришга қаратилган "Автомобилсиз кун" деб эълон қилинди.

 

Ҳукумат топшириғига биноан, “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси 2024 йилда қуйидаги кунларга тўғри келди (келмоқда):

 

  • 24 апрель;

  • 22 май;

  • 26 июнь;

  • 24 июль;

  • 28 август;

  • 25 сентябрь;

  • 23 октябрь;

  • 27 ноябрь;

  • 25 декабрь.

 

“Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳасида вазирлик ва идоралар, ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва масъул ходимлари иш жойига жамоат транспортида келиб, намуна кўрсатиб бориши белгиланди. Бироқ бунга айрим раҳбарларгина амал қиляпти, холос. Ҳукумат топшириғи қоғозда бору, амалда унча бажарилмаётгандек.

 

Таклиф ечим бўла оладими?

 

Аввало, жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш, велосипедлар ҳаракати учун алоҳида йўллар яратиш каби комплекс ёндашув керак. Фуқаролар учун автомашина сотиб олишда чекловлар жорий этиш ёки кўп машинали оилалар учун қўшимча солиқ солиш орқали ҳам масалани ижобий ҳал этиш мумкин.

 

Бугунги “ахборотлашган жамият”да корхона ва ташкилот ходимларининг бир қисмини масофадан ишлаш режимига ўтказиш йўлларда ишга бориб-келувчилар сонининг камайишига, вақтнинг тежалиши ҳамда атмосферага чиқадиган заҳарли газлар миқдорининг пасайишига олиб келади. Худди шундай амалиётни банк, молия ва иқтисодиёт каби соҳаларда қўллаб кўриш керак.

 

Одатда тирбандлик куннинг маълум қисмида, хусусан, одамлар ишга ва ўқишга бориб-келадиган вақтларда кузатилади. Чунки ўқиш ва иш жойларида процесс деярли бир хил вақтда бошланиб, бир хил вақтда тугайди.

 

Агар ўқиш ва иш жойларига бориш ва қайтиш вақтини фақат эрталаб ёки кечқурун қилинмай, кун давомида этиб белгиланса — нисбатан ҳолатни анча енгиллаштиради. Масалан, мактаблар 8:00 да, университетлар эса 09:00 да, корхоналар эса 10:00 да бошланадиган тизим белгилаб олиниши керак.

 

Ўғилой ЮСУПОВА,

Ўзбекистон Миллий университети 4-босқич талабаси 

custom img

Саудия Арабистонида вертолёт ҳалокатга учради, 14 киши ҳалок бўлди

Вертолёт нефть гиганти Aramco компаниясига тегишли бўлган. Компания тўрт ой давом этган танаффусдан сўнг хом нефть юклаш ишларини қайта тиклаган эди.

custom img

Эстакададаги очиқ қисм нуқсон эмас — Тошкент метрополитени

Метрополитен Қўйлиқ–Роҳат оралиғидаги эстакада бўйича тарқалган видеоларга изоҳ берди.

custom img

Сурхондарёда зиплайнда учаётган фуқаро аттракцион ўртасида осилиб қолди

Техник меъёрларга риоя қилинмагани сабаб фуқаро йўлнинг ўрта қисмида тўхтаб қолган.

custom img

Тошкент давлат аграр университетида ёнғин юз берди

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Европа Иттифоқи Венесуэлага 5 млн евро ажратди

ЕИ мамлакатга ёрдам сифатида қидирув-қутқарув гуруҳлари ва тиббиёт ходимларини сафарбар қилди.

custom img

Дубайда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик оила ватанга қайтарилди

Виза муддати тугагани сабаб жаримага тортилган оила дипломатик музокаралар натижасида БААни жаримасиз тарк этди.

custom img

АҚШ Эронга яна ҳаво зарбалари берди

Эрон ҳам Қувайт ва Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий объектларига ракета ҳамда дрон ҳужумлари уюштирилганини билдирди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 1 430 нафарга етди

Табиий офатдан кейин 68,9 минг нафарга яқин киши бедарак йўқолган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"