Hi-tech

iPhone смартфонлари учун сунъий интеллект функциялари чиқарилди

Аммо Apple Intelligence фақат сўнгги чиқарилган iPhone смартфонларида мавжуд.

iPhone смартфонлари учун сунъий интеллект функциялари чиқарилди

Apple компанияси iOS 18.1 тизимини чиқарди. Ушбу янгиланиш диққатга сазовордир, чунки ёзда тақдим этилган сунъий интеллектга (СИ) асосланган Apple Intelligence функцияларига биринчи марта эга бўлди.

 

iOS 18.1 тизимига янгиланиш орқали қуйидаги СИ хусусиятларини олиш мумкин:

 

— Матн билан ишлаш учун Writing Tools ва билдиришномалар учун СИ хулосаси;

— Photos иловасида фотосуратдан баъзи элементларни олиб ташлаш учун Clean Up функцияси;

— Safari орқали веб-саҳифани ўқиётганда СИ унинг қисқача мазмунини айтиб бериши мумкин;

— Электрон почтани «ақлли» саралаш;

— Матн сўрови асосида слайд-шоу яратиш.

— Тез-тез ишлатиладиган иловалардан фақат энг муҳим билдиришномаларни кўрсатадиган махсус СИ фокус режими.

 

Янгиланиш ҳажми 1,8 Gb, лекин Apple Intelligence функциялари учун камида 4 Gb бўш жой керак бўлади. XS смартфонидан бошлаб барча iPhone эгалари IOS 18.1 тизимини олиши мумкин. Аммо Apple Intelligence фақат iPhone 15 Pro/Pro Max ва iPhone 16 смартфонларида мавжуд.

 

Сунъий интеллектни қўллаб-қувватламайдиган iPhone қурилмалари учун бошқа бир нечта фойдали хусусиятлар ҳам тайёрланган. Эҳтимол, энг муҳими, телефон суҳбатларини ёзиб олиш ва транскрипция қилиш имкониятидир. Шунингдек, Siri дизайни ва функционаллиги ҳам янгиланган.

 

ChatGPT интеграцияси ва Genmoji билан Image Playground функцияларини ўз ичига олган Apple Intelligence хусусиятлари iOS 18.2 тизимида йил охиригача чиқарилади. Тизим 2025 йилнинг баҳорида iOS 18.3 ёки 18.4 версияларининг чиқарилиши билан тўлиқ ишга тушади.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

iPhone смартфонлари учун сунъий интеллект функциялари чиқарилди | Zamon.uz