Ўзбекистон

Энди туман ва шаҳарда “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилади

Мактабларда сабоқлар сифатини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар таклиф этилмоқда.

Энди туман ва шаҳарда “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилади

Унга кўра, мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳорати баҳоланиб, малака ошириш тизими йўлга қўйилади. Бу йўналиш бўйича ўқув қўлланмалари, ўқитувчиларга тоифа беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.

 

“Турон мактаб театри”нинг ижобий тажрибаси асосида мактабларда «Иқтидор» ҳаваскорлар бадиий жамоалари ташкил этилади. Олий таълим муассасаларининг мусиқа ва санъат йўналиши битирувчиларига мактабларда ишлашга рухсат берилади.

 

Жисмоний тарбия фани бўйича ўқув қўлланмалар ишлаб чиқилиб, ўқув дастурлари такомиллаштирилади. Ушбу фан ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими йўлга қўйилади.

 

Келгуси ўқув йилидан бошлаб, босқичма-босқич ҳамма жойда мактаб спорт клублари ташкил этилади. Бу йўналишда ҳам ўқитувчиларга тоифа беришнинг янги тартиби, мактабларнинг спорт бўйича рейтинг тизими ишлаб чиқилади.

 

Энди чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади. Энди бу вазифага Қуролли Кучлар захирасидаги ҳарбийлар ишга қабул қилинади.

 

Мазкур фан бўйича янги ўқув дастури ва дарсликлар яратилади. Ҳар бир туман ва шаҳарда биттадан мактаб негизида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилади.

 

custom img

Ўзбекистонда 6 ойда қарийб 25 мингта никоҳ бекор қилинди

Мамлакатда ярим йилда 92 мингдан ортиқ никоҳ тузилган.

custom img

Тиббиёт ходимлари фарзандлари контрактининг 30 фоизигача субсидия ажратилади

Камида 15 йил ишлаган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ушбу субсидиядан фойдаланиши мумкин.

custom img

Самарқандда бир йигитни уч киши калтаклади

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Екатеринбург аэропортидаги чекловлар туфайли Наманган рейси жадвали янгиланди

Айрим рейслар Челябинск захира аэропортига йўналтирилди ва қатновлар жадвали вақтинча ўзгартирилди.

custom img

Ўзбекистонда олти ойда қарийб 2,3 мингта ЙТҲ қайд этилди

Энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳрида, энг кам ҳолат эса Бухоро вилоятида содир бўган.

custom img

Сурхондарёдаги далада 4 кило “гашиш” топилди

Шунингдек, Жиззахда фуқаронинг ёнидаги хўжалик қопидан қарийб 5 кг каннабис ўсимлиги аниқланди.

custom img

Юнусободдаги зарарланган дарахтларни соғломлаштириш ишлари бошланди

Дарахтларда бир нечта зараркунанда турлари аниқлангани маълум қилинди.

custom img

Тошкентнинг модернизм меъморчилиги ЮНЕСКОнинг Халқаро рўйхатига киритилди

Объектлар қаторида “Жемчуг” турар жой биноси, тарих ва санъат музейлари, “Халқлар дўстлиги” саройи, цирк, Марказий кўргазмалар зали, “Космонавтлар” метро бекати, “Қуёш” гелиомажмуаси ҳам бор.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"