Ўзбекистон

Ўзбекистон тоғларида Ипак йўли қолдиқлари топилди

Улар денгиз сатҳидан 2000 метр баландда жойлашган.

Ўзбекистон тоғларида Ипак йўли қолдиқлари топилди

Nature журналида эълон қилинган тадқиқотга кўра, Ўзбекистоннинг жануби-шарқидаги тоғларда иккита ўрта аср шаҳрининг қолдиқлари топилган. Майдони 12-15 гектар бўлган Тошбулоқ VI-XI асрлар оралиғида, тахминан 120 гектар майдонни эгаллаган Тугунбулоқ эса VIII-XI асрларда жойлашган.

 

Тадқиқотчилар LiDAR (Light Detection and Ranging, «ёруғликни аниқлаш ва масофани ўлчаш») билан жиҳозланган учувчисиз учиш аппарати ёрдамида иккала шаҳарни хариталаштиришди. Тугунбулоқ ва Тошбулоқ денгиз сатҳидан 2000 метрдан баланд жойлашган. Бугунги кунда сайёрамиз аҳолисининг 3 фоиздан камроғи бундай баландликларда истиқомат қилади.

 

Олимларнинг ишончи комилки, оғир об-ҳаво шароитига қарамай, Тугунбулоқ ва Тошбулоқ гуллаб-яшнаган ва бу ҳудудда катта миқдорда топилган темир рудасини қазиб олиш учун қурилган. Шаҳарлар нима учун ташлаб кетилгани ҳозирча номаълум.

 

Тадқиқотчилар гуруҳига Вашингтон университети антропологи Майкл Фракетти ва Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази директори Фарҳод Мақсудов раҳбарлик қилди. Уларнинг топилмаси минг йилдан ортиқ вақт аввал Марказий Осиёнинг олис тоғларида шаҳар ҳаёти ҳақидаги тасаввурларни қайта кўриб чиқишга ундайди.

custom img

“Энергетикадаги муаммо маблағда эмас, тизимни бошқаришда” —Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари июнь–июль ойларида 4 мингга яқин авария содир бўлгани оқибатида аҳоли ва тадбиркорлар 8–10 соатгача электрсиз қолганини қайд этди.

custom img

Тошкентда солиқ қарзи сабаб қарздорнинг машинаси хатланди

Шундан сўнг қарздор корхона солиқ қарзини тўлашга мажбур бўлган.

custom img

Қўқонда кредитини тўламаган аёл машинаси хатлангач, қарзларини бир кунда тўлиқ бартараф этди

Маълум бўлишича, унинг банкдан 317 млн кредити бўлган.

custom img

Салкам 3000 литр этил спирти тўкиб юборилди

Улар ноқонуний муомалага чиқарилиши режалаштирилган бўлган.

custom img

Жиззахда қарздорлик сабаб 308 млн сўмлик KIA хатланди

Маълум бўлишича, қарздор суд ҳужжатлари талабларини ихтиёрий тарзда бажарилмаган.

custom img

Сурхондарёда боғча мудираси 14 млн сўм пора билан ушланди

У озиқ-овқат маҳсулотлари қабул қилинганини тасдиқловчи ҳужжатларга имзо қўйиш эвазига тадбиркордан пул талаб қилган.

custom img

Сурхондарёда вояга етмаган қизни зўрлаган собиқ ИИБ ходими 15 йилга қамалди

Шунингдек, унга икки йил давомида ички ишлар органларида ишлаш тақиқи қўйилди.

custom img

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов лавозимидан озод этилди

Президент фармони билан Шерзод Ходжаев энергетика вазири этиб тайинланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"