Тошкентда Ўзбек-Эрон инновацион технологиялар форуми бўлиб ўтади
Ушбу форум “InnoWeek-2024” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ўтказилади.

14–16 ноябрь кунлари “Барқарор ривожланиш учун инновациялар” шиори ўтказилаётган “InnoWeek-2024” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида — Ўзбек-Эрон инновацион технологиялар форуми бўлиб ўтади.
Унда Эрон тадбиркорлари билан қуйидаги соҳаларда B2B учрашувлар ўтказилади:
⚫️Фармацевтика ва соғлиқни сақлаш;
⚫️Қишлоқ хўжалиги ва ветеринария;
⚫️Ахборот технологиялари;
⚫️Нефть-газ ва кимёвий технологиялар;
⚫️Кончилик ва металлургия саноати;
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ва Эрон ўртасида биотехнология, тўқимачилик, электротехника, кимё, фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби соҳаларда ҳамкорлик кўлами йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Савдо кўрсаткичлари ва кооперация лойиҳалари натижасида мамлакатимизда Эрон капитали иштирокидаги корхоналар сони барқарор ошиб бормоқда.
Ҳафталик доирасида ташкил этиладиган Ўзбек-Эрон ишбилармонлар форумида Эрон Ислом Республикасидан ташриф буюрган тадбиркорлар, илм-фан вакиллари ҳамда 100 нафардан ортиқ маҳаллий компаниялар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.







