Hi-tech

Электромобиль, ноутбоок, чет элга саёҳат, пул...

"Бир миллион дастурчи" лойиҳасида энг яхши натижа кўрсатганлар мукофотланади.

Электромобиль, ноутбоок, чет элга саёҳат, пул...

Ўзбекистонда "Бир миллион ўзбек дастурчиси" лойиҳасининг навбатдаги мавсумига старт берилди. Бу ҳақида Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот котиби иштирокида АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

 

IT соҳасида таълим олаётган иқтидорли талабаларга "Coursera" таълим платформасида бепул ўқиб, халқаро IT сертификатларга эга бўлиш имконияти яратилди. Жорий йил 29 ноябрдан бошлаб uzbekcoders.uz сайти орқали мазкур бепул курсларида ўқиш мумкин. Шунингдек,

 

  • Data Science Math Skills;

  • Introduction to User Experience Design;

  • Managing Responsibly: Practicing Sustainability;

  • Responsibility and Ethics;

  • Excel Fundamentals for Data Analysis;

  • Introduction to Generative AI каби янги бепул курслар қўшилди.

 

"Бир миллион ўзбек дастурчилари" лойиҳаси 2025-2026 йиллар режасида халқаро IT сертификатлар олганлар сонини 1 миллион нафарга, профессионал халқаро IT сертификатлар олганлар сонини эса 30 минг нафарга етказиш белгиланган. Қолаверса, лойиҳа доирасида юқори натижа кўрсатган энг яхши 2 та мактабга Президент совғаси – 2 та электромобил берилиши ҳам режалаштирилган. Шу билан бирга, лойиҳа доирасида 14 та ҳудудда энг юқори натижа кўрсатган ўқувчиларга 700 та ноутбук, Топ-10 нафар ўқитувчилар учун чет элга саёҳат, лойиҳа доирасида энг юқори натижа кўрсатган 100 нафар ўқитувчига 10 миллион сўмдан пул мукофоти ва Топ-3 олий таълим муассасаларига пул мукофотлари берилиши режалаштирилган.

 

"Рақамли технологиялар соҳасидаги ишларнинг аксари дунёнинг исталган нуқтасидан ишлашга имкон беради. Фарзандингиз тўғридан тўғри уйдан туриб жаҳоннинг етакчи компанияларида ишлаши мумкин бўлади. Бугун мамлакатимизда 10 мингдан зиёд дастурчилар масофадан туриб AKT бозорида хизмат кўрсатмоқда. Уларни рағбатлантириш тизими такомиллашуви ортидан 2030 йилгача бу рақамнинг 30 мингга етиши кутилмоқда", — дейилади хабарда.

 

Маълум қилинишича, бугунги кунда 2 минг нафар давлат хизматчиси халқаро даражадаги IT сертификатларни қўлга киритган, бунинг учун уларга қўшимча ойлик устама жорий қилинган.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Электромобиль, ноутбоок, чет элга саёҳат, пул... | Zamon.uz