Ўзбекистон

Сурхондарёда 10 млрд сўмлик сигарет йўқ қилинди

Улар Ўзбекистонга ноқонуний равишда олиб кирилган.

Сурхондарёда 10 млрд сўмлик сигарет йўқ қилинди

Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги корхоналардан бирида салкам 750 минг қути сигаретлар махсус ускуналарда майдалаб, парчалаш йўли билан йўқ қилинди. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

 

Йўқ қилинган 749 900 қути сигаретлар муқаддам вилоят божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бир гуруҳ фуқаролар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига божхона чегараси орқали ноқонуний равишда олиб кирилаётган вақтда аниқланганди.

 

Қиймати 10,2 млрд сўмни ташкил қилувчи мазкур сигаретлар хорижда ишлаб чиқарилган бўлиб, республика ҳудудига олиб кирилган вақтда аллақачон уларнинг яроқлилик муддати ҳам ўтиб кетган бўлган.

 

Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг ҳукми билан мазкур ҳолатда айбдор деб топилган шахс 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

 

Ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинган сигаретларнинг йўқ қилиниши белгиланди.

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

custom img

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда

Омон воситачилигида Хурмуз бўғозида денгиз қатновини тартибга солиш бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди. Бу қарор минтақадаги кескинлик ва жаҳон энергетика бозоридаги хавотирларни яна кучайтирди.

custom img

Аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолдирилди: 151 нафар мансабдор ишдан бўшатилди

Бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида мурожаатлар билан ишлашда энг кўп камчилик аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"