Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди

Етакчилар бир-бирини Янги йил билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди

30 декабрь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов бир-бирини ва қардош халқларимизни кириб келаётган 2025 йил билан самимий қутлаб, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, фаровонлик, тинчлик ва равнақ тиладилар.

 

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

 

Ўзаро товар айирбошлашнинг жадал суръатлар билан ўсиб, энергетика, транспорт, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кооперация кенгайиб бораётгани, идоралараро ва ҳудудлараро алоқалар, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашгани катта мамнуният билан қайд этилди.

 

Давлатимиз раҳбари бу йил шоир ва мутафаккир Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги муносабати билан юксак савияда ўтказилган халқаро тадбирларга алоҳида тўхталди. Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан бадиий фильм суратга олингани, бир қатор қўшма тадбирлар ўтказилгани таъкидланди.

 

Суҳбат чоғида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

 

custom img

Юнусободдаги зарарланган дарахтларни соғломлаштириш ишлари бошланди

Дарахтларда бир нечта зараркунанда турлари аниқлангани маълум қилинди.

custom img

Тошкентнинг модернизм меъморчилиги ЮНЕСКОнинг Халқаро рўйхатига киритилди

Объектлар қаторида “Жемчуг” турар жой биноси, тарих ва санъат музейлари, “Халқлар дўстлиги” саройи, цирк, Марказий кўргазмалар зали, “Космонавтлар” метро бекати, “Қуёш” гелиомажмуаси ҳам бор.

custom img

Беларусга ишлашга бориб, алданиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Фуқаро Минскка етиб боргач, иш берувчи билан алоқаси узилиб, маблағсиз ва оғир аҳволда қолган.

custom img

Янги Андижонда 300 миллион долларлик қурилиш лойиҳаси бошланади

Ўзбекистоннинг "Sanderson City" МЧЖ ва Жанубий Кореянинг "U&К Global" компанияси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзолади.

custom img

Қайси ҳолларда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилади?

Август ойидан айрим оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилиши мумкин. Бунга оиладаги меҳнатга лаёқатли шахсларнинг расмий бандлиги асосий мезон сифатида олинади.

custom img

Навоийда Damas'да 17 нафар боғча боласи ташиган ҳайдовчи жазоланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий чора қўлланилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун миннатдорлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табрикларни Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва халққа билдирилган ҳурмат ифодаси деб баҳолади.

custom img

Жиззах шаҳрининг бош режасига ўзгартириш киритилди

Ҳужжатга кўра, келгуси йилларда шаҳар ҳудуди қарийб икки баравар кенгайтирилади, транспорт, уй-жой ва муҳандислик инфратузилмаси тубдан модернизация қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"