Hi-tech

Nokia смартфонлари бозори “синди”

Компания телефонлар бозорини тарк этмоқда.

Nokia смартфонлари бозори “синди”

Финяндиянинг машҳур HMD Глобал компанияси Nokia бренди остида ишлаб чиқариладиган смартфонлар савдосини тўхтатди. Компаниянинг расмий веб-сайтида Nokia  смартфонлари энди мавжуд эмас, улар “dissontinued” (“тўхтатилган”) мақомини олган. Бу қарор технология бозорида сезиларли ўзгаришларни белгилаши мумкин.

 

Ҳозирда компания ўзининг HMD “Key”, “Ars”, “Skyline”, “Fusion”, “Aura” ва “Pulse” каби янги брендлари остидаги маҳсулотларни ривожлантиришга эътибор қаратмоқда. Ҳатто яқинда чиқарилган “Nokia XR21” модели ҳам энди савдодан олиб ташланган бўлиб, бу моделнинг эски версияси эса “HMD XR21” бренди остида тақдим этилади.

 

Шунга қарамай, Nokia бренди остидаги афсонавий тугмачали телефонлар, жумладан, “Nokia 3310” каби классик моделларнинг ишлаб чиқарилиши ва сотилиши давом этади. Ушбу телефонлар ўзининг оддийлиги, қулай нархи ва узоқ вақт хизмат қилувчи батареяси билан ҳамон талабгор бўлиб қолмоқда.

 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Nokia'нинг смартфон бозоридан чиқиши компаниянинг Apple ва Samsung каби технология гигантлари билан рақобатда ортда қолиши билан боғлиқ. Замонавий инновацион ечимларни жорий этишда етарлича муваффақиятга эриша олмагани бренднинг бозор улушини йўқотишига олиб келди.

 

Бироқ бу қарор компаниянинг бошқа технологик йўналишларда ривожланишига имконият яратади. Nokia ҳозирда Ойда мобил алоқа тармоғини яратиш лойиҳасини амалга ошириш устида фаол ишламоқда. Ушбу лойиҳа компаниянинг глобал миқёсда технология етакчиларидан бири сифатида ўз мавқесини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Экспертлар ушбу воқеани “бир даврнинг якуни” сифатида баҳоламоқда. Nokia телефонлари собиқ СССР давлатларида биринчи бўлиб оммалашган бўлиб, улар технология соҳасидаги ўзига хос инқилобни бошлаб берган. Эндиликда компания ўз ресурсларини янги инновацион марраларга йўналтиришга интилмоқда.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Nokia смартфонлари бозори “синди” | Zamon.uz