Ўзбекистон

Самарқандда қизлар йигит талашиб жанжаллашди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Самарқандда қизлар йигит талашиб жанжаллашди

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда ўқувчи-қизларнинг жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўрганишлар олиб бориб, расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, видеодаги жабрланувчи ўқувчи Иштихон туманидаги 15-умумтаълим мактабининг 7-синфида, зўравон ўқувчи-қиз эса шу тумандаги 74-умумтаълим мактабининг 10-синфида таҳсил олаётганлиги аниқланган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳар иккала ўқувчи билан мактаб амалиётчи психологлари, маҳалла хотин-қизлар фаоли ва мактабларга бириктирилган инспектор-психологлар томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилган. 

 

Шунингдек, ҳолат туман ИИБ томонидан назоратга олиниб, зўравон ўқувчи қизнинг ота-онасига нисбатан МЖтКнинг 47- моддаси, биринчи қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

custom img

Ўзбекистонда aвгуст қуруқ ва иссиқ бошланади, ой охирида салқин тушиши кутилмоқда

Ойнинг дастлабки кунларида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши, ой охирига бориб эса 25–30 даражагача пасайиши кутилмоқда.

custom img

Суюлтирилган газ етказиб беришга хусусий сектор жалб этилади

Тизим дастлаб Андижон вилоятида жорий этилади.

custom img

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари 8 йилга қамалди

У ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ҳокимият ҳаракатсизлигида айбдор деб топилган.

custom img

“Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари ишдан олинди

Янги энергетика вазири, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг янги раҳбари ҳамда Энергия инспекциясининг янги бошлиғи бугундан бошлаб мутлақо янгича иш услубини йўлга қўйиши лозимлиги таъкидланди.

custom img

“Энергетикадаги муаммо маблағда эмас, тизимни бошқаришда” —Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари июнь–июль ойларида 4 мингга яқин авария содир бўлгани оқибатида аҳоли ва тадбиркорлар 8–10 соатгача электрсиз қолганини қайд этди.

custom img

Тошкентда солиқ қарзи сабаб қарздорнинг машинаси хатланди

Шундан сўнг қарздор корхона солиқ қарзини тўлашга мажбур бўлган.

custom img

Қўқонда кредитини тўламаган аёл машинаси хатлангач, қарзларини бир кунда тўлиқ бартараф этди

Маълум бўлишича, унинг банкдан 317 млн кредити бўлган.

custom img

Салкам 3000 литр этил спирти тўкиб юборилди

Улар ноқонуний муомалага чиқарилиши режалаштирилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"