“Telegram” номаълум контактлар ҳақида янги маълумотларни тақдим этади
Бу имконият фойдаланувчиларни фирибгарликдан ҳимоя қилиш учун жорий этилмоқда.

Машҳур мессенжер – “Telegram” номаълум контактлар ҳақида қўшимча маълумот кўрсатадиган янги функцияни синовдан ўтказмоқда.
Янги функция ҳозирда фақат Андроид учун бета-версияда мавжуд бўлиб, яқин орада расмий тарзда тақдим этилиши кутилмоқда. Ушбу янгиликни аввалроқ мессенжер асосчиси Павел Дуров ўз каналида эълон қилган эди.
Янги функция орқали фойдаланувчилар қуйидаги маълумотларни кўришлари мумкин бўлади:
- Контактнинг телефон рақами қайси мамлакатга тегишли экани;
- Унинг аккаунти қачон рўйхатдан ўтганлиги (ой ва йил кўрсатилади);
- У билан умумий гуруҳлар сони;
- Аккаунтнинг расмий “Telegram” профили эканлиги ёки йўқлиги.
Айни пайтда мазкур функция синов босқичида, аммо тез орада мессенжернинг янги версиясида барча фойдаланувчилар учун тақдим этилиши кутилмоқда.








