Hi-tech

ТикТокда янги чекловлар жорий қилинмоқда

Ота-оналар учун янги назорат имконияти яратилади.

ТикТокда янги чекловлар жорий қилинмоқда

 

ТикТок ижтимоий тармоғи “Оила созламалари” бўлимида янги функцияни ишга туширди. Энди ота-оналар ўз фарзандлари учун иловадан фойдаланиш вақтини чеклаш имкониятига эга бўлади.

 

Маълум қилинишича, ТикТок ишлаб чиқувчилари “Фаол бўлмаган вақт” деб номланган янги созламани яратди. Ушбу функция орқали ота-оналар фарзандларининг ТикТокъдан фойдаланиш вақтини бошқариши, масалан, мактаб дарслари ёки тунги соатларда иловага киришни тақиқлаши мумкин. Шунингдек, улар такрорий жадвал яратиб, рақамли детокс жараёнини автоматлаштириши мумкин.

 

Бундан ташқари, “Оила созламалари” функцияси ота-оналарга фарзандларининг аккаунт фаолиятини батафсил кузатиш имкониятини ҳам тақдим этади. Улар болаларининг кимни кузатаётгани, ким уларнинг саҳифасига обуна бўлгани ва кимни блоклаганини кўра олади.

 

Шунингдек, яқин келажакда ТикТок ота-оналарга платформада хавфли ёки нотўғри контент мавжудлиги ҳақида огоҳлантириш берувчи янги функцияни ҳам ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу янгилик ота-она назорати ёқилмаган тақдирда ҳам, ўсмирларнинг хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.

custom img

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

custom img

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

custom img

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

custom img

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

custom img

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

custom img

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

custom img

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

custom img

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"