Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, аварияга учради
ЙҲХБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Бугун, 12 март куни соат 10:45 ларда Чилонзор тумани 2-Қатортол кўчасида Lacetti ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, дарахтга урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида транспорт воситаси техник шикастланган ва ҳайдовчи ва йўловчиларга биринчи ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







