Ўзбекистон

ОТМ талабаларини ўқишдан четлатиш тизими ўзгариши мумкин

Академик қарздорлиги бўлган талабаларни ўқишдан четлатиш таклиф қилинмоқда.

ОТМ талабаларини ўқишдан четлатиш тизими ўзгариши мумкин

 

Олий таълим муассасаларида академик қарздорлиги бўлган талабаларни ўқишдан четлатиш механизмини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Шу муносабат билан ҳукуматнинг 2020 йил 31 декабрда қабул қилинган "Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чор-тадбирлари тўғрисида"ги 824-сонли қарорига тегишли ўзгартириш киритилиши режалаштирилмоқда.

 

Мазкур таклиф Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳукумат қарори лойиҳасида акс этган. Унга кўра, 824-сон қарор билан тасдиқланган "Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модул тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 42-бандидан қуйидаги жумлани олиб ташлаш таклиф қилинмоқда:

 

"Семестр ва ўқув йили якуни натижаларига кўра академик қарздорлиги бор таълим олувчилар ўқишдан четлаштирилмайди."

 

Агар бу таклиф қабул қилинса, талабаларни ўқишдан четлатиш, қайта тиклаш ва курсдан курсга ўтказиш бўйича амалдаги тартиб қуйидагича бўлади:

  • Агар талабанинг ГПА (ўртача баҳолари) ўтиш балидан паст бўлса, у қайта ўқишга қолдирилади.
  • Академик қарздорлиги бор талаба фақат шу фанларни қайта ўзлаштириб, тегишли шартнома маблағларини тўлайди.
  • Бир курсда неча марта қайта ўқиш мумкинлиги бўйича чеклов белгиланмайди.

 

Лойиҳага тегишли вазирлик ва идоралар ўз муносабатини билдирган. "Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази" лойиҳа офиси бу таклифга қарши чиқиб, бундай ўзгариш кредит-модул тизимининг асосий тамойилларига зид эканини таъкидлаган.

 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, академик қарздорлик юзага келган тақдирда, талабага:

  • Шу фанларни бошқа семестрда қайта топшириш,
  • Ёки мазкур фан ўрнига киритилган янги модулни ўзлаштириш имконияти берилиши лозим.

 

Шу сабабли, фақат академик қарздорлик туфайли талабани ўқишдан четлатиш халқаро тажрибага ҳам мос келмайди, дейилади лойиҳа офиси баёнотида. Шу асосда ҳукуматнинг 824-сон қарори 42-бандидаги "академик қарздорлиги бор талабалар ўқишдан четлаштирилмайди" деган жумлани ўз ўрнида қолдириш таклиф этилган.

 

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича таклиф ва эътирозлар инобатга олиниб, у якуний шаклга етказилгандан сўнг қабул қилиниши мумкин.

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"