Ўзбекистон

Ўзбекистонда янги қўмита ташкил этилади

Ташаббус миллий тотувликни янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Ўзбекистонда янги қўмита ташкил этилади

Ўзбекистонда Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита ташкил этилиши ҳақида Президент фармони қабул қилинди. Ушбу янги қўмита мамлакатдаги миллий тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятда ўзаро ҳурмат ва бағрикенгликни ривожлантириш, шунингдек, хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш билан шуғулланади.

 

Бу қўмита илгари мавжуд бўлган Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси негизида ташкил этилади. У давлат сиёсатини амалга оширувчи ва мувофиқлаштирувчи асосий орган сифатида фаолият юритади.

 

Шунингдек, ҳар йили “Ўзбекистон ягона Ватан!” шиори остида миллатлараро ҳамжиҳатлик ва ватандошларнинг мамлакат ривожига қўшаётган ҳиссаси таъкидланадиган махсус анжуман ўтказилади. Хориждаги ўзбеклар учун эса “Uz Global Think” форуми ташкил қилинади.

 

Бу янги ташаббус Ўзбекистонда миллий тотувликни янада мустаҳкамлаш ва мамлакатнинг кўп миллатли жамият сифатидаги ижобий имижини оширишга қаратилган. 

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

custom img

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда

Омон воситачилигида Хурмуз бўғозида денгиз қатновини тартибга солиш бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди. Бу қарор минтақадаги кескинлик ва жаҳон энергетика бозоридаги хавотирларни яна кучайтирди.

custom img

Аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолдирилди: 151 нафар мансабдор ишдан бўшатилди

Бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида мурожаатлар билан ишлашда энг кўп камчилик аниқланган.

custom img

Сеулда Ўзбекистон байроғи порламоқда: Lotte Tower икки давлат дўстлиги рамзига айланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи муносабати билан шаҳарнинг қатор нуфузли жойларида мамлакатимиз давлат рамзлари намоён этилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"