Hi-tech

Тадқиқотчилар интернетнинг физик оғирлигини аниқлашди

Бутун глобал интернет 64 000 дона қулупнай оғирлигига тенг.

Тадқиқотчилар интернетнинг физик оғирлигини аниқлашди

 

Тадқиқотчилар глобал интернетнинг оғирлигини ҳисоблаб чиқишди. Виред порталининг маълумотларига кўра, бутун интернетнинг массаси 960 000 граммдан ошади.

 

Интернетнинг оғирлигини биринчи марта 2006 йилда Гарвард физиги Рассел Саитс ҳисоблаб чиққан. У глобал тармоқни бошқариш учун зарур бўлган энергия массасини инобатга олиб, интернет оғирлигини атиги 50 грамм – яъни икки дона қулупнайнинг вазнига тенг деб белгилаган. Кейинчалик Диссовер журнали интернет-трафикни кодлашда иштирок этувчи электронлар массасини ҳисоблаб, бу миқдорни граммнинг беш миллиондан бир қисмига тенг деб топди.

 

Бироқ баъзи олимлар бундай ёндашувларни объектив деб ҳисобламайди. Шунинг учун НEС Лабораториес Америса президенти Кристофер Уайт янги ҳисоб-китоблар ўтказди. У интернетдаги барча маълумотларни кодлаш учун зарур бўлган энергияни ҳисоблаб чиқди. 175 зеттабайт ҳажмдаги интернет маълумотлари Э=мс² формуласидан фойдаланган ҳолда 5.32 × 10⁻¹⁴ Г массага эга бўлиши мумкинлигини аниқлади.

 

Яна бир альтернатив ёндашув интернет маълумотларини ДНК билан таққослаш бўлди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, 1 грамм ДНК тахминан 215 петабайт маълумот сақлаш қувватига эга. Агар интернетнинг умумий ҳажми 175 зеттабайт деб ҳисобланган бўлса, уни сақлаш учун 960 000 грамм ДНК керак бўлади. Бу эса 64 000 дона қулупнай оғирлигига тенг.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Тадқиқотчилар интернетнинг физик оғирлигини аниқлашди | Zamon.uz