Энди кайфиятга қараб контент қидириш имкони бор
Netflix OpenAI билан ишлайдиган қидирувни синовдан ўтказмоқда.

Фойдаланувчилар энди фақат жанр ёки актёрларнинг номлари билан чекланмай, ўзларининг кайфиятларига мос келадиган контентни ҳам қидиришлари мумкин. Янги қидирув тизими фойдаланувчиларга аниқ сўровлар киритишга имкон беради, жумладан, кайфиятга мос кўрсатувларни топиш имконияти ҳам мавжуд.
Ҳозирда ушбу янги функцияни фақат Австралия ва Янги Зеландиядаги iOS фойдаланувчилари синаб кўришлари мумкин. Netflix вакили МоМо Зҳоу хабарни тасдиқлаб, ушбу функциянинг келажакда АҚШда кенгайтирилишини маълум қилди.
Netflix узоқ йиллардан буён сунъий интеллектни тавсия тизимларида ишлатиб келади ва янги қидирув функциясини яратишда ҳам бу технологияларни қўлламоқда.







