Hi-tech

YouTube AI ёрдамида видеолар учун мусиқалар яратади

Тизим муаллифлик ҳуқуқи муаммоларини ҳал қилиш мақсадида яратилди.

YouTube AI ёрдамида видеолар учун мусиқалар яратади

YouTube контент яратувчиларга ўзлари хоҳлаган мусиқанинг бепул инструментал версиясини яратиш имкониятини тақдим этади, бу эса муаллифлик ҳуқуқи муаммоларидан ҳоли бўлиш имконини беради.

 

YouTube "Music Assistant" деб номланган янги сунъий интелект воситасини ишга туширди. Бу восита ёрдамида контент яратувчилар ўзларига керакли мусиқанинг бепул инструментал версиясини яратишлари мумкин. Ушбу восита Creator Music beta фойдаланувчилари учун мавжуд бўлиб, YouTube бу имкониятни аста-секин кенгайтирмоқда.

 

"Music Assistant" воситаси ҳозирда фақат АҚШдаги YouTube Партнер Програмининг аъзолари учун мавжуд. YouTube келажакда ушбу воситани бошқа ҳудудлардаги фойдаланувчилар учун ҳам тақдим этишни режалаштирмоқда.

 

Тизим фойдаланувчиларга ўз сўровларини AIга, масалан, "мотивацион мусиқа" ёки "спорт видео учун энергияли мусиқа" каби аниқ талаблар киритиш орқали ишлайди. Бу мусиқалар муаллифлик ҳуқуқи муаммоларидан холи бўлади ва контент яратувчилар уларни видео таҳририда хавфсиз ишлатишлари мумкин.

 

YouTube ушбу янги AI мусиқаси воситасини муаллифлик ҳуқуқи муаммоларини ҳал қилиш ва контент яратувчиларга бепул ва хавфсиз мусиқаларни яратиш имкониятини бериш мақсадида ишга туширди. Фойдаланувчилар AI ёрдамида ўз хоҳишларига мос мусиқаларни яратиб, уларни видеоларида қўллашлари мумкин, шунда мусиқанинг муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ даъволар ёки чекловлар юзага келмайди.

 

Маълумот учун: Бу восита тўлақонли муаллифлик масалаларидан ҳоли бўлганлигини англатмайди. Фойдаланувчи ўз видео контентига мос қўшиқ номини киритади. SI (сунъий интелект) уни бошқа инструментлар ёрдамида чалинган мусиқа версиясини тақдим этади, қўшиқ сўзлари эса тушириб қолдирилади. Танланган мусиқанинг ритми ва вокали ўзгарган бўлиб, сўзлар тушириб қолдирилгани учун YouTube алгоритмида муаллифлик масаласида муаммо бўлмайди. Лекин AI мусиқанинг оригинал версиясига ўхшашроқ вариантни тақдим этиб юбориши, муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши ҳам мумкин.

custom img

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

custom img

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

custom img

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

custom img

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

custom img

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

custom img

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

custom img

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

custom img

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"