Hi-tech

Европа “ақлли” снайпер ўқи ишлаб чиқмоқда

Ўқ отиш аниқлигида янги давр бошланмоқда.

Европа “ақлли” снайпер ўқи ишлаб чиқмоқда

Европада илғор ҳарбий технологиялар йўналишида муҳим қадам ташланди. Франко-Германия Сент-Луис тадқиқот институти (ИСЛ) янги авлод снайпер ўқини ишлаб чиқишни эълон қилди. I-SMART (ИСЛ Снипер Мунитион Астуатед то Реач Таргет) номи билан танилган ушбу лойиҳа снайпер зарбаларининг аниқлигини кескин оширишга қаратилган.

 

Мазкур ўқ диаметри 12,7 миллиметр бўлиб, у турли илғор компонентлар — оптик тизимлар, навигация электроникаси, электр манбаи ва алоқа қурилмалари билан жиҳозланиши кўзда тутилган. Муҳандислар бу орқали ўқнинг парвози давомида ерда жойлашган снайпер станцияси билан алоқа ўрнатиши ва йўналишини реал вақтда тўғрилаши мумкин бўлишини режалаштиришмоқда. Бу технология зарба аниқлигини инқилобий даражада ошириши кутилмоқда.

 

Шу билан бирга, бу ҳажмдаги ўқ ичига бундай мураккаб электроника ўрнатиш техник жиҳатдан ниҳоятда мураккаб вазифа бўлиб қолмоқда. Ўқ узунлиги атиги 54 миллиметр бўлсада, ички элементлар отиш вақтида юзага келадиган кучли тезлашувга бардош бериши лозим. Бироқ лойиҳа аллақачон босқичма-босқич синовларга киришган — баъзи компонентлар шамол туннелида муваффақиятли текширувдан ўтказилган. Бу эса ҳарбий технологиялар тарихида янги саҳифанинг очилишидан дарак бермоқда.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Европа “ақлли” снайпер ўқи ишлаб чиқмоқда | Zamon.uz