ИННОПРОМда одамсимон робот намойиш қилинмоқда
Ҳозирча робот фақат ҳаракатлана олади.

Тошкентдаги ИННОПРОМ кўргазмасида одамсимон робот — G1 Light сайр қилмоқда. Ўзбекистоннинг рақамли технологиялар стендида тақдим этилган мазкур робот Ўзбекистон ва Хитой мутахассислари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.
Ҳозирча робот фақат ҳаракатлана олади, аммо келгусида сунъий интеллект билан жиҳозланиб, тўлиқ мулоқот қилувчи ва турли хизматларни бажара олувчи ёрдамчига айланиши режалаштирилган.
Бу лойиҳа Ўзбекистонда робототехника ва интеллектуал ёрдамчилар йўналишидаги илк қадамлардан бири сифатида баҳоланмоқда.







