Хитойда инсон мияси билан бошқариладиган робот яратилди
Роботда "сезги" ва "ижодкорлик" элементлари кузатилмоқда.

Хитойлик олимлар лабораторияда ўстирилган инсон мияси ҳужайраларини ишлатиб бошқариладиган робот яратишга муваффақ бўлишди. Ушбу лойиҳа дунё илмий жамоатчилиги эътиборини тортмоқда.
Олимларнинг таъкидлашича, бу робот сунъий интеллектдан кўра тезроқ ўрганиш қобилиятига эга ва энергияни анча кам сарфлайди. Шунингдек, роботда «сезги» ва «ижодкорлик» элементлари ҳам кузатилмоқда.
Тадқиқотчилар ушбу технология келажакда тиббиёт, саноат ва бошқа соҳаларда катта имкониятлар яратишини умид қилмоқда. Шу билан бирга, бундай роботларнинг ахлоқий ва ҳуқуқий жиҳатлари юзасидан ҳам баҳслар давом этмоқда.







