Hi-tech

Японияда об-ҳаво прогнозлари AI ёрдамида аниқланади

Ҳозирда сунъий интеллект тизими мослашув босқичида.

Японияда об-ҳаво прогнозлари AI ёрдамида аниқланади

Япониянинг Метеорология агентлиги об-ҳаво прогнозларини янада аниқлаштириш мақсадида сунъий интеллект (AI) технологиясини қўллашни бошлади. AI технологияси об-ҳаво башоратларида, жумладан тайфунлар, ёғингарчилик ва фавқулодда ҳолатларни олдиндан аниқлашда самарали бўлиши кутилмоқда.

 

Янги тизим чуқур ўрганиш (deep learning) асосида ишлайди ва тарихий об-ҳаво маълумотлари билан бирга реал вақтдаги кузатувларни таҳлил қилиб, аниқ прогнозлар ишлаб чиқади. Бу метод сунъий интеллектга вақт ўтиши билан об-ҳаво шароитларини яхшироқ тушуниш имконини беради.

 

Биринчи босқичда сунъий интеллект мавжуд суперкомпютер тизимлари билан биргаликда ишлайди. Бу технология синоптик мутахассисларни тўлиқ алмаштиришга қаратилмаган, балки уларга кучли таҳлилий воситалар тақдим этиш мақсад қилинмоқда. Янги тизим айниқса тайфун йўналишини, ёмғир эҳтимолини аниқлаш ва ноодатий иқлим ҳолатларини прогноз қилишда фойдали бўлади.

 

Апрель ойида махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, июнь ойида технологияни тўлиқ жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар эълон қилинади. Ҳозирда сунъий интеллект тизими мослашув босқичида, бироқ япон мутахассисларининг фикрича, бу алгоритмлар яқин келажакда об-ҳаво башоратларини сезиларли даражада такомиллаштиради.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Японияда об-ҳаво прогнозлари AI ёрдамида аниқланади | Zamon.uz