Hi-tech

Кубик-рубик йиғиш бўйича янги рекорд қўйилди

АҚШда робот инсон кўз очиб-юмгунга қадар бўлган вақт оралиғида кубик-рубикни йиғди.

Кубик-рубик йиғиш бўйича янги рекорд қўйилди

 

Американинг Пурдуэ университетининг талабалари 0,103 сонияда кубик-рубикни йиғган Пурдубик роботини yaratdilar.Bu тезлик инсоннинг бир марта кўзини очиб юмишидан ҳам тезроқ, шунинг учун ушбу жараённи фақат секинлаштирилган видеода кўриш мумкин.

 

Ушбу ютуқ Гиннес рекордлари китобига киритилиб, аввалги рекорд – Mitsubishi Electric компаниясининг 0,305 сониялик натижасини анча ортда қолдирди.

 

Робот рангларни аниқлашда машинали кўриш технологияси ва оптималлаштирилган алгоритмлар ёрдамида ишлайди. Гарчи лойиҳа асосан техник имкониятларни намойиш қилишга қаратилган бўлсада, бундай тизимлар реал саноат соҳаларида – маҳсулотларни йиғиш ва қадоқлаш каби жараёнларда кенг қўлланилиши мумкин.

 

Айтиш жоизки, инсонлар орасидаги рекорд Хитойлик 11 ёшли бола томонидан ўрнатилган бўлиб, у кубикни 3,08 сонияда йиғишга эришган.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.

Кубик-рубик йиғиш бўйича янги рекорд қўйилди | Zamon.uz