Hi-tech

Саудияда дунёдаги биринчи шифокорларсиз клиника очилди

Ҳозирда хизмат бепул тақдим этилмоқда.

Саудияда дунёдаги биринчи шифокорларсиз клиника очилди

2025 йил апрель ойидан бошлаб Саудиянинг шарқий Al-Ahsa минтақасида сунъий интеллектга асосланган биринчи клиника ўз фаолиятини бошлади. Клиникани Хитойнинг Шанхайда жойлашган тиббий технологиялар компанияси Synyi AI Almoosa Health Group билан ҳамкорликда очди.

 

Ушбу инновацион клиникада беморларни "Dr. Hua" деб номланган сунъий интеллект шифокори қабул қилади. У бемор аломатларини планшет орқали қабул қилиб, юрак фаолияти графиклари, рентген тасвирлари каби маълумотларни таҳлил қилади. Dr. Hua тайёрлаган даволаш режалари инсон шифокори томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

 

Ҳозирча хизмат бепул тақдим этилмоқда ва фақатгина нафас йўллари билан боғлиқ 30 га яқин касалликларни — масалан, астма ва фарингитни — даволаш билан чекланган. Synyi AI келгуси йилда бу рўйхатни 50 та касалликка етказишни, шунингдек, бошқа Саудия касалхоналари билан ҳамкорликда янги сунъий интеллект клиникаларини очишни режалаштирмоқда.

 

Synyi AI компанияси 2016 йилда ташкил топган бўлиб,  Tencent, Hongshan Capital, GGV Capital ва Хитой маҳаллий ҳукуматлари томонидан молиялаштирилган. У Хитойда 800 дан ортиқ шифохона ва илмий муассасалар билан ишлаган. Саудия эса компания учун биринчи халқаро бозор ҳисобланади.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.