Франциялик фермер дарёда олтин қуймаларини топди
Топилма тўрт миллион долларга баҳоланган.

Франциянинг Оверн вилоятида яшовчи фермер Мишел Дупонт ўз еридан оқиб ўтувчи кичик дарёда қадимий олтин тангаларни топди. Топилманинг умумий қиймати 4 миллион долларга баҳоланмоқда.
Маҳаллий ҳокимият вакиллари топилма юзасидан назоратни кучайтириб, Дупонтдан рухсатсиз ишларни давом эттирмасликни талаб қилган. У келаси қазиш ишлари учун махсус рухсатнома олиши керак бўлади.
Расмийлар бу каби топилмаларга эҳтиёткорлик билан ёндашишни ва маданий меросни ҳимоя қилишни таъкидламоқда.







