Ўзбекистон

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида хавфсизлик таъминланади

Баъзи жойларда автомобиллар ҳаракати чекланади.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида хавфсизлик таъминланади

Эртага, 2025 йил 24 май куни мактабларда жорий ўқув йили якунига етади. Шу муносабат билан таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтади.

 

Маълум қилинишича, шу йилнинг 24 май куни соат 08.00 дан 10.00 га қадар “Сўнгги қўнғироқ” байрам тадбирлари республикамизда фаолият олиб бораётган 10 мингдан ортиқ муассасада мактаб ўқувчилари, ота-оналар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида кенг нишонланиши белгиланган.

 

Ушбу таълим муассасаларида 1-синф, 9-синф, 11-синф бўлган жами 2 миллиондан ортиқ битирувчи иштирок этиши кутилмоқда.

 

Республика ҳудудида ўтказиладиган тадбирларда хавфсизликни таъминлашга жами 27 мингдан ортиқ Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчилари бириктирилди.

 

Тадбир ўтказиладиган таълим муассасалари тегишли мутасадди идоралар ходимлари томонидан тўлиқ текширувдан ўтказилиб, қўриқлаш пультига уланган. Видеокузатув камералари эса ҳудудий ички ишлар органларининг ситуацион марказларига интеграция қилинган.

 

Бундан ташқари, мактабларда ўқув йили якунланиши муносабати билан ёшларимиз хиёбонлар ва истироҳат боғларига ҳордиқ чиқариш учун келишлари кутилмоқда. Ушбу жойларда хавфсизликни таъминлашга жами 5 мингдан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва ҳарбий хизматчилар хизматга бириктирилди.

 

Ҳудудлардаги бевосита йўл четида жойлашган мактаблар олдида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл-патруль хизмати инспекторлари кучайтирилган тартибда хизмат олиб боради. Мактабларнинг жойлашган жойига қараб транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади. Шу куни имкон қадар барчага жамоат транспортида ҳаракатланишлари тавсия этилади.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Кузовни кўтариш қимматга тушди: Қашқадарёдан Самарқандга электр узатувчи тармоқ ўчди

Унинг ўчиши Бухоро вилоятидаги шамол электр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватига ҳам таъсир кўрсатган.

custom img

Пешона суягини емирган ўсимта: 21 ёшли аёлнинг юзи 3D имплант билан тикланди

Олти ой давомида бош оғриғи ва кўнгил айнишидан азият чеккан аёлда пешона суягини емириб борган ўсма аниқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"