Ўзбекистон

Абдуманноп Саноқовга “Жасорат” медали берилди

У каналга тушиб кетган икки нафар қизалоқни қутқариб қолган.

Абдуманноп Саноқовга “Жасорат” медали берилди

5 май куни Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида юз берган фожеали ҳодиса бутун халқимизни ларзага солди. Якассарой туманида яшовчи икки нафар қизалоқ каналга тушиб кетганини кўрган жасур юртдошимиз Абдуманноп Саноқов ўзини сувга ташлаб, болаларни қутқаришга эришди. Афсуски, у бу фидоийлик йўлида ҳалок бўлди.

 

Маълум қилинишича, Абдуманноп Саноқов доимо инсонларга ёрдам беришга шай, эл дарди билан яшаган ватанпарвар инсон бўлган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти марҳумнинг рафиқаси ва фарзандларига чуқур ҳамдардлик билдирди ҳамда Абдуманноп Саноқовни “Жасорат” медали билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

 

Шу билан бирга, қутқарувда фаол иштирок этган "Бўрижар" спорт мажмуаси ходими Нурмуҳаммад Мамасалиев ҳам “Жасорат” медали билан тақдирланди.

 

Бу қарор мамлакатимизда инсон қадри ва фидоийликни эъзозлаш, ҳақиқий қаҳрамонларга юксак эҳтиром кўрсатишнинг амалий ифодасидир. Инсонийлик қадриятларига таянадиган жамиятда бундай эзгу ишлари ҳеч қачон унут бўлмайди.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади

Йилига 3,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 1,6 миллиард кВТ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

custom img

Тошкентда йўлкира ошади: янги тарифлар таклиф қилинди

Нақд тўловда йўлкира 3 минг сўм, электрон тўловда эса 2,5 минг сўм этиб белгиланиши мумкин.

custom img

Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган маданий бойликларни қайтариш бўйича комиссия тузилади

Ичан-қалъа музей-қўриқхонаси ҳудудида “Оллоқулихон карвонсаройи” савдо марказини ташкил этиш лойиҳаси алоҳида кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача баланд шовқин чиқариш тақиқланади

Дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари чеклов 22:00 дан 09:00 гача амал қилади.

custom img

Чирчиқда юк машинасининг тиркамаси хонадонга урилди

Хонадонга етказилган зарар қопланиши билдирилди.

custom img

Браконьерлар қаршилиги: инспектор ҳалок бўлди

Марҳум "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони билан тақдирланади.

custom img

Ўзбекистонда валюта курсини шакллантириш тартиби ўзгартирилади

15 сентябрдан расмий алмашув курсини ҳисоблашда валюта биржасидан ташқари банклараро бозорда тузилган битимлар ҳам инобатга олинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"