Ўзбекистон

Ўзбекистонлик талабалар Германияга ишлашга кетиб уйсиз қолган

Воқеа иш берувчи билан келишмовчиликлар туфайли содир бўлган.

Ўзбекистонлик талабалар Германияга ишлашга кетиб уйсиз қолган

Ўзбекистоннинг Франкфурт-на-Майн шаҳридаги Бош консуллиги Германияга Work and Travel дастури бўйича келган ва оғир аҳволга тушиб қолган бир гуруҳ Қорақалпоқ давлат университети талабаларига амалий ёрдам кўрсатди.

 

Ташкилий носозликлар ва иш берувчи билан келишмовчиликлар туфайли 14 нафар талаба вақтинчалик иш жойига етиб боролмай, уй-жойсиз қолган. Германияда истиқомат қилаётган ватандошлар ёрдами билан ёшлар Бош консуллик биносига олиб кетилди.

 

Дипломатик миссия ходимлари талабалар билан тушунтириш суҳбати ўтказди, уларни мамлакатда бўлиш қоидалари, шахсий хавфсизлик чоралари билан таништирди, шунингдек, ҳужжатлар ва шахсий мулкни сақлаш муҳимлигини эслатди.

 

Улар вақтинча меҳмонхонага жойлаштирилди. Бундан ташқари, дипломатлар бандлик дастурини мувофиқлаштирувчи немис воситачи компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди. Натижада ўзбекистонлик ёшларни расмий ишга жойлаштириш масаласини имкон қадар тезроқ ҳал этиш бўйича келишувга эришилди.

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ушбу маскан Иорданияда энг эъзозланадиган тарихий-диний ёдгорликлардан бири ҳисобланиб, ислом маънавий меросида алоҳида ўрин тутади.

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи икки мамлакат бизнес форумида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат ташрифи доирасида жами 19 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди ва имзоланди.

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева бу каби ташаббусларнинг хотин-қизлар бандлиги ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги аҳамиятини қайд этди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етди.

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди.