Hi-tech

Пекинда одамсимон роботлар дўкони очилади

Роботлар реал шароитларда синовдан ўтказилади.

Пекинда одамсимон роботлар дўкони очилади

2025 йил август ойида Пекин шаҳрида илк одамсимон роботлар дўкони очилиши режалаштирилмоқда. China Daily хабарига кўра, бу лойиҳа Бутунжаҳон роботлар конференцияси доирасида тақдим этилади ва ноябрь ойидан бошлаб тўлиқ фаолият юритади.

 

Дўкон 4S тизимига асосланади — яъни савдо, хизмат кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар таъминоти ва техник кўрикни ўз ичига олади. Роботлар реал шароитларда синовдан ўтказилади, ва улар учун махсус намойиш зоналари яратилади.

 

UBTech, AgiBot, Galaxea каби ўнта компания лойиҳада иштирок этиш бўйича шартнома имзолаган. Дўконда роботларни йиғиш, таъмирлаш ва бутловчи қисмларни етказиш тизими йўлга қўйилади.

 

Сунъий интеллект ва ҳаракат бошқаруви технологиялари туфайли, одамга ўхшаш роботлар бозори яқин уч йил ичида 1 триллион юандан ошиши кутилмоқда. Харидорлар роботларни кредитга олиш имкониятига ҳам эга бўладилар.

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.