Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда
2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокида 22 029 та корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда.
Ҳудудлар кесимида энг кўп корхона Тошкент шаҳрида қайд этилган — 13736 та. Тошкент вилояти 3079 та корхона билан иккинчи, Самарқанд вилояти эса 792 та корхона билан учинчи ўринни эгаллаган.
Шунингдек, Фарғона вилоятида 710 та, Сурхондарё вилоятида 671 та, Андижон вилоятида 544 та, Бухоро вилоятида 461 та, Сирдарё вилоятида 367 та, Навоий вилоятида 342 та, Наманган вилоятида 337 та, Жиззах вилоятида 290 та, Қорақалпоғистон Республикасида 278 та, Хоразм вилоятида 223 та ва Қашқадарё вилоятида 199 та шундай корхона фаолият юритмоқда.








