Lifestyle

Нонушта – вазн йўқотишнинг калити

Эрталаб тўғри овқатланиш кило йўқотишга ёрдам беради.

Нонушта – вазн йўқотишнинг калити

 

Соғлом вазнни сақлаш ёки ортиқча килограммлардан халос бўлишни хоҳлайсизми? Унда ҳар куни эрталаб қандай нонушта қилаётганингизга эътибор беринг. Мутахассислар фикрига кўра, тўғри танланган биринчи овқат кун давомида иштаҳани назорат қилиш, энергияни сақлаб қолиш ва ҳаттоки метаболизмни фаоллаштиришга ёрдам беради.

 

Россиялик овқатланиш бўйича мутахассис Юлия Чехонина нонуштанинг соғлом тартиби ҳақида илмий асосланган маслаҳатлар билан ўртоқлашди. Унга кўра:

 

Эрталабки қаҳва – фойдали одат. Кофеин қон айланишини фаоллаштириб, ҳазм қилиш тизимини уйғотади.

 

Уйқудан кейинги дастлабки 30 дақиқа ичида нонушта қилиш тавсия этилади. Бунга тайёр бўлиш учун эса эрталаб бир стакан сув ичиш лозим – бу ошқозонни ишга тайёрлайди.

 

Нонуштада оқсилга бой маҳсулотлар – тухум, творог, табиий йогурт бўлиши керак. Улар узоқ тўйимлилик беради ва қон шакарининг кескин ўзгаришини олдини олади.

 

Шакарли таомлар ўрнига – бўтқани янги мевалар ёки қуритилган резаворлар билан биргаликда истеъмол қилиш тавсия қилинади. Бу таомга нафақат лаззат, балки тола, витамин ва минераллар ҳам қўшади.

 

Тўғри тузилган нонушта – бу нафақат метаболизмни фаоллаштириш, балки кун давомида соғлом овқатланишга асос бўладиган муҳим қадамлардан биридир.

custom img

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

custom img

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

custom img

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

custom img

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

custom img

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

custom img

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

custom img

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

custom img

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"