Жаҳон

Германия ва Италия АҚШдаги олтинини қайтаришни муҳокама қилмоқда

Трамп сиёсати фонида Европа давлатлари олтинини ватанга қайтармоқчи.

Германия ва Италия АҚШдаги олтинини қайтаришни муҳокама қилмоқда

 

Доналд Трамп маъмуриятининг АҚШ Федерал Резервига нисбатан танқидлари ва глобал геосиёсий беқарорлик фонида Германия ва Италия ўз олтин захираларини АҚШдан ватанга қайтаришни режалаштирмоқда.

 

Жаҳон Олтин Кенгаши маълумотларига кўра, Германия (3 352 тонна) ва Италия (2 452 тонна) олтин захиралари бўйича дунёда иккинчи ва учинчи ўринда туради. Ҳар икки мамлакат олтинининг катта қисми Нью-Йоркдаги Федерал Резерв банкида сақланади. Бу тарихий сабабларга кўра юзага келган бўлсада, бугунги кунда кўплаб сиёсатчилар бу амалиётни қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлашмоқда.

 

Германияда олтинни қайтариш ғояси сиёсий спектрнинг турли қатламларида қўллаб-қувватланмоқда. Собиқ депутат Питер Гаувайлер бу борада Бундесбанк ҳеч қандай имтиёзга эга бўлмаслиги кераклигини айтган бўлса, “AfD” партияси аъзоси Питер Берингер олтин “марказий банклар учун сўнгги чора” эканини ва у тўлиқ назоратда бўлиши лозимлигини таъкидлайди.

 

2013 йилда Германия Париж ва Нью-Йоркдан 674 тонна олтинни қайтарган ва бу операция 7 миллион еврога тушган эди. Айни пайтда Германия олтин захирасининг 37 фоизи ҳали ҳам АҚШда сақланмоқда.

 

Италияда эса, бош вазир Жоржия Мелони илгари мухолифатда бўлган пайтда олтинни ватанга қайтаришни ёқлаган, аммо ҳокимиятга келгач, бу борада расмий ҳаракат қилмаган. Унинг партиядоши Фабио Рампелли Италия олтини “тарихий иттифоқчи” томонидан сақланаётганини эслатиб ўтган.

 

Бу орада, Европа солиқ тўловчилар ассоциацияси Германия ва Италия молия идораларига мурожаат қилиб, Федерал Резервга ҳаддан ташқари ишончдан воз кечишга чақирди.

 

Ташкилот раҳбари Майкл Еагер: “Биз олтин устидан чексиз назоратни кафолатлаш учун уни уйга қайтаришни тавсия қиламиз”, — деди.

 

Глобал сўров натижалари ҳам шуни кўрсатмоқдаки, марказий банклар инқироз пайтида ўз олтин захираларига реал кириш имкониятини исташмоқда.

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Теҳрон янги тажовузкор ҳаракатлар содир этилса, ҳарбий операциялар географиясини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли ривожланган кумулонимбус булутлари самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилган.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.