Ўзбекистон

Ўзбекистонда энди газ, сув ва “свет” ўғирлаганлар қаттиқ жазоланади

Шунингдек, ИИВ ва ФВВ ходимларига электр энергиясидан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари бўйича маъмурий баённома расмийлаштириш ваколати берилмоқда.

Ўзбекистонда энди газ, сув ва “свет” ўғирлаганлар қаттиқ жазоланади

Қонунчилик палатасининг 24 июндаги мажлисида ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, тадбиркорлик субъекти томонидан электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, табиий газдан ёқилғи ёки хомашё сифатида фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилса жавобгарликка фақат ташкилотнинг мансабдор шахси тортилмоқда. Бу борада ҳуқуқбузарлик содир этган якка тартибдаги тадбиркорларни эса жавобгарликка тортиш асослари белгиланмаган.


Хусусан, 2024 йилда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан энергияни беҳуда сарфлаш билан боғлиқ 17,6 мингта, газдан ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 7,6 мингта ҳолат аниқланган.

 

Бундан ташқари, “Ўзэнергоинспекция”нинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ваколатлари қонун ҳужжатларида аниқ белгилаб қўйилмаган. Ички ишлар органлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига ҳам ушбу соҳада маъмурий баённома расмийлаштириш ваколати берилмаган.

 

Шундан келиб чиқиб, мазкур қонун лойиҳаси билан “Ўзэнергоинспекция”нинг маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича баённома расмийлаштириш ваколати аниқ белгиланмоқда. Ички ишлар органлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига эса ёритиш учун электр энергиясидан беҳуда хўжасизларча фойдаланиш ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий баённома расмийлаштириш ваколатини бериш таклиф этилган. Шунингдек, энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик субъекти сифатида белгиланмоқда.

 

Шу билан бирга, электр энергияси, газ ва сув тармоқларига қонунга хилоф равишда уланиб, уларни ўғирлаганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.

 

Жумладан, Жиноят кодексидаги электр, иссиқлик энергияси, газ, ичимлик суви тармоғидан фойдаланиш қоидаларини бузиш учун белгиланган жарима миқдори оширилади. Белгиланган маъмурий жазодан сўнг такроран содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жазо кучайтирилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг бир неча моддаларига қўшимча ва аниқлаштирувчи нормалар киритилади.

 

2023 йил июн ойида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, электр, иссиқлик, газ ёки ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин. Ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этганларга БҲМ 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазо чоралари кўрилиши мумкин.

 

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

custom img

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда

Омон воситачилигида Хурмуз бўғозида денгиз қатновини тартибга солиш бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди. Бу қарор минтақадаги кескинлик ва жаҳон энергетика бозоридаги хавотирларни яна кучайтирди.

custom img

Аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолдирилди: 151 нафар мансабдор ишдан бўшатилди

Бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида мурожаатлар билан ишлашда энг кўп камчилик аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"