Ўзбекистон

Тошкентда ўзини тартибга чақирган қизни ҳақоратлаган йигитга чора кўрилди

Йигитнинг ҳовуздан балиқни олганига қиз эътироз билдирган.

Тошкентда ўзини тартибга чақирган қизни ҳақоратлаган йигитга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда ҳовуздаги балиқни қўли билан ушлаган йигит унга эътироз билдирган аёлни ҳақорат қилганлиги ҳолати акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 июнь куни соат 22:00 ларда Мирзо Улуғбек туманида жойлашган истироҳат боғларининг бирида 2003 йилда туғилган M.Ш. ҳовуздаги балиқни сувдан чиқарган ҳолда қўли билан ушлаб олган. Унинг бу ҳаракатига 2000 йилда туғилган Д.A. эътироз билдирган ва балиқни сувга қўйиб юборишини сўраган. Бироқ M.Ш жамоат жойида бўла туриб, Д.А га уятли сўзлар билан сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро M.Sh. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судига юборилган.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"