Lifestyle

Ер юзида тарихдаги энг узун қуёш тутилиши кутилмоқда

Ушбу тутилиш 7 дақиқа 29 сония давом этади.

Ер юзида тарихдаги энг узун қуёш тутилиши кутилмоқда

 

Ер сайёраси 2186 йил 16 июль куни 12 минг йилдан бери илк бор рекорд даражадаги тўлиқ қуёш тутилишига гувоҳ бўлади. Бу ҳақда Oxu.Az нашри Pravda.ruga таяниб хабар бермоқда.

 

Астрономик ҳисоб-китобларга кўра, ушбу тутилиш 7 дақиқа 29 сония давом этади ва инсоният тарихидаги энг узун тўлиқ қуёш тутилиши бўлиши кутилмоқда. Бу кундузи кузатиладиган «тун» эффекти деярли 8 дақиқа давом этади.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай узоқ давомийлик Ой, Ер ва Қуёшнинг космик фазодаги камёб ҳолати билан изоҳланади:

  • Ой Ерга энг яқин нуқтада — перигейда бўлади, бу эса унинг осмондаги кўринишини катталаштиради;
  • Қуёш эса осмондаги кўриниш ўлчами кичраядиган апогей яқинида жойлашади;
  • Ернинг бурилиши ва орбитал жойлашуви шундайки, Ой сояси Ер юзасининг тор зонасида максимал узоқ вақт сақланиб қолади.

 

Бу омилларнинг барчаси камдан-кам ҳолларда бир вақтда тўғри келади.

 

Тўлиқ тутилишнинг энг узун фазаси Колумбия, Венесуэла, Гаяна каби мамлакатлар ҳудудида кузатилади. Мазкур зонада қуёш тўлиқ қопланган ҳолат деярли 7,5 дақиқа давом этади. Тутилиш, шунингдек, Кариб денгизи, Жанубий Америка ва Атлантика океанининг бошқа ҳудудларида ҳам қисман кузатилади.

 

Қуёш тутилиши нафақат томоша, балки илмий тадқиқотлар учун ҳам муҳим воқеа саналади. Ушбу вақтда олимлар:

  • Қуёш тожи ва плазма тузилишини ўрганиш;
  • Қуёш шамоли ва магнит бўронлар хусусиятларини таҳлил қилиш;
  • Маҳаллий атмосфера ўзгаришларини (ҳарорат, намлик) кузатиш имкониятига эга бўладилар.

 

Бундан ташқари, космик телескоплар ва илмий асбоб-ускуналарни табиий лаборатория шароитида синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.

 

НАСА мутахассислари тутилишларни Ердаги тортишиш, Ой ва Қуёшнинг орбитал хусусиятлари, Ер айланишининг секинлашуви каби ўнлаб физик омилларни ҳисобга олиб, аниқ моделлар асосида ҳисоблайди. Бундай башоратлар ҳатто минг йилликлар олдинга минимал хато билан тузилган бўлади.

 

2186 йилги рекордли тутилишдан аввал ҳам бир қатор муҳим астрономик ҳодисалар кузатилади:

  • 2026 йил 17 февраль — Антарктида устида ҳалқали қуёш тутилиши;
  • 2026 йил 3 март — бутун Лотин Америкаси устида Ойнинг тўлиқ тутилиши.

 

Аммо бундай узоқ давом этувчи ҳодиса яқин келажакда такрорланмайди. 2009 йилги 6 дақиқа 39 сонияли тутилиш замонавий тарихдаги энг узун тутилиш сифатида қайд этилган. 2186 йилги воқеа эса бу натижани ҳам ортда қолдиради.

 

Қадим замонлардан буён тутилишлар одамлар онгида мистик белгилар сифатида қабул қилинган. Бугунги илмий тараққиёт тутилишларни аниқ механизмлар билан тушунтириб берган бўлсада, уларнинг инсоният онгида қолдирадиган таассуроти ва илмий қиймати ҳамон юксак.

 

2186 йилги қуёш тутилиши — нафақат астрономик ҳодиса, балки инсониятнинг коинот билан бўлган узвий боғлиқлигини яна бир бор эслатиб турадиган тарихий воқеа бўлади.

custom img

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

custom img

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

custom img

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

custom img

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

custom img

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

custom img

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

custom img

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

custom img

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"