Тошкентдаги тўйхонада катта ёнғин чиқди
Одамлар тўйхонадан эвакуация қилинди, ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 28-июн куни соат 21:29 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Сергели тумани, Меҳригиё кўчасида жойлашган “Мерос” тўйхонасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушди.
Воқеа жойига зудлик билан ёнғин-қутқарув бригадаси юборилиб, соат 21:37 да манзилга етиб борилди. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, тўйхонадаги барча фуқаролар ўз вақтида эвакуация қилинган. Ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳозирги пайтда ҳолат тўлиқ Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси назоратида. Қўшимча маълумотлар юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан аниқлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.







