Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади

Республикада ҳарорат 32-41 даража атрофида бўлади.

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади

"Ўзгидромет" хабарига кўра, 30 июнь куни республика бўйлаб ҳарорат кечаси 17-25 даража илиқ, кундузи эса 32-41 даража атрофида бўлади.

 

Тошкентда ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

 

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

custom img

Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

Давлетовнинг ўрнига Олим Давлатович Давлатов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

custom img

Қарзи бўлмаган 3600 та хонадонга солиқ қарздорлиги ҳисобландими?

Тошкентда айрим хонадонлар учун ер солиғи қайта ҳисобланганига изоҳ берилди.

custom img

"Маданиятчилар нима қилса ҳамма эргашадику, дарахт экишни мода қилишсин" — Расул Кушербоев

Кушербоев дарахт экишни туғилган кун ва фарзандли бўлиш каби муҳим саналар билан боғлаб, уни яхши анъанага айлантиришни таклиф қилди.

custom img

Андижонда қизларни Туркияга фоҳишаликка олиб кетишга уринган аёллар ушланди

Улар қизларни юқори маошли иш таклифи билан алдаб, Туркияга олиб кетмоқчи бўлган.

custom img

Ўзбекистонда “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун маъқулланди

Хавфли ва сифатсиз ноозиқ-овқат маҳсулотларини аниқлаш ҳамда муомаладан чиқаришнинг янги механизми жорий этилади.

custom img

“Диний экстремизм” атамаси “экстремизм” тушунчасига алмаштирилади

Ўзбекистонда экстремистик ташкилотларда иштирок этиш, уларни тузиш ва раҳбарлик қилиш учун жавобгарлик табақалаштирилади.

custom img

Қашқадарёда 856 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

Ушбу мақсад учун жами 3,78 миллиард сўм маблағ ажратилди.

custom img

Навоийда 340 млн сўмлик олтин савдосига чек қўйилди

212,9 грамм олтинни сотмоқчи бўлган шахслар харидордан 20 минг АҚШ доллари ва 100 млн сўм олаётганида қўлга олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"