Ўзбекистон

Энди сиртқи таълим бекор қилинди

Қарор таълим сифатининг етарли даражада таъминланмагани сабабли қабул қилинган.

Энди сиртқи таълим бекор қилинди

Ўзбекистонда сиртқи таълим шакли расман тугатилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов маълум қилди. Унинг айтишича, бу қарор таълим сифатининг етарли даражада таъминланмагани сабабли қабул қилинган.

 

“Кўпчилик сиртқида ўқиётган талабаларнинг асосий муаммоси — иш билан бандлик ва дарсларга қатнаша олмаслик. Шу сабабли таълим сифати сусаймоқда. Буни яширишнинг ҳожати йўқ”, деди вазир. Эндиликда янги ўқув йилидан бошлаб сиртқи шаклга қабул тўхтатилади.

 

Вазирнинг сўзларига кўра, сиртқининг ўрнини масофавий ва узайтирилган таълим шакллари эгаллайди. Масофавий таълимда қатъий назорат жорий этилади — ҳар бир талаба компьютер орқали дарсга киради, имтиҳон пайтида эса инсонга эмас, тизимга тааллуқли қоидалар амал қилади. “Ўрнига кирмоқчи бўлганлар ёки ъшпаргалкаʼ ишлатмоқчи бўлсалар, тизим уларни автоматик равишда блоклайди”, — деди Шарипов.

 

Шу билан бирга, ҳозирда сиртқида таҳсил олаётган талабалар ўқишни белгиланган тартибда давом эттирадилар. Улар амалдаги ўқув дастурлар асосида диплом олиш имкониятига эга бўлиб, ушбу дипломлар бошқа таълим шакллари билан тенг ҳуқуқли ҳисобланади. Вазир, шунингдек, янги тизим халқаро тажрибага асосланганини, хорижлик профессорлар жалб этилаётганини таъкидлади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Энди сиртқи таълим бекор қилинди | Zamon.uz